Иқтисодиёт

11 декабр 2019, 18:25

Бир ҳафтада 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

«Ўзнефтгазинспекция» томонидан бир ҳафта ичида 7 млрд сўм миқдоридаги газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

11 декабр 2019, 17:55

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти самарасиз ишламоқда — президент

«Давлат иштирокини ҳеч зарурат бўлмаган соҳаларда ҳам сақлаб турибмиз», — деди президент давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда.

11 декабр 2019, 14:40

Ўзбекистонда учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қурилади

Ўзбекистон президенти қарори билан учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қуриш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

11 декабр 2019, 12:20

Автомобиль эгаларига янги йиғим жорий этилади

Маҳаллий кенгашларга автотранспортга эгалик қилиш учун йиллик йиғим ҳамда ёқилғи учун (ёқилғи бирлиги учун 25 сўмгача) махсус йиғим жорий этишга рухсат берилди. Ушбу йиғимлар минтақавий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади.

10 декабр 2019, 18:56

Банклар айрим филиалларини ёпмоқда, МБ бунинг сабабини маълум қилди

Банклар айрим филиаллари, мини банк ва операцион кассаларини ёпмоқда. Йирик филиаллар зарар билан ишлаётгани сабабли улар ўрнига банк хизматлари офислари ташкил этилмоқда.

10 декабр 2019, 18:12

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаатида ер ажратиш ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни санаб ўтди. У адолатли шароитларни яратиш ва пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни тезлаштиришга ваъда берди.

10 декабр 2019, 10:15

Ўзбекистон ва Эрон авиақатновларни қайта тиклади

Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси 9 декабрь куни Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналишида биринчи парвозни амалга оширди. Қатновлар ҳозирча ҳафтада бир марта амалга оширилади.

9 декабр 2019, 20:53

Солиқ кодексига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Олий Мажлис депутатлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилди.

6 декабр 2019, 19:57

Cinema City Sollywood: Самарқандда Hollywood нусхаси қурилади (видео, фото)

Самарқанд вилоятида Hollywood нусхасидаги кино олиш шаҳарчаси — Cinema City Sollywood қурилади. 45 млн долларлик лойиҳа дам олиш ва истироҳат боғлари, аквапарк ва бошқаларни ўз ичига олади.

5 декабр 2019, 21:43 2

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистон президенти 2021 йилдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

4 декабр 2019, 12:00

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш станцияларида 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилинди

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш станцияларида газ ҳисоблаш ускуналарига таъсир кўрсатиш орқали 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди.

3 декабр 2019, 19:37

Humo терминаллари Mastercard орқали тўловларни қабул қилишни бошлади

Декабрдан Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

2 декабр 2019, 18:26 1

«Миллий банк» акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди

«Миллий банк» унитар корхонадан акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари сотилади.

2 декабр 2019, 12:33 1

Ўзбекистонда монопол корхоналар сони икки баробар қисқарди — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев давлатнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашувини қисқартириш кераклигини билдирди.

1 декабр 2019, 14:14

Forbes Ўзбекистонда ҳам нашр этилади

Қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журнали чоп этилишини маълум қилди. Илк соннинг март ойида нашр этилиши кутилмоқда.

29 ноябр 2019, 20:50

ДСП импортига акциз солиғини жорий этиш таклиф қилинмоқда

2020 йилдан бир куб метр ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларига 25 доллар миқдорида акциз солиғи жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни эса солиқлар ва божлардан озод қилиш таклиф этилмоқда.

28 ноябр 2019, 14:28

«КамАЗ» Самарқанд вилоятида ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди

«КамАЗ» Самарқанд вилоятида янги йиғиш линиясини очиб, ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди.

28 ноябр 2019, 09:42

SamAuto Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқаришни бошлади

SamAuto заводида Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги модель учта модификация ва етти рангда савдога чиқарилади, нархлар 270−380 млн сўм атрофида бўлади.

27 ноябр 2019, 11:48

Нақд пул тушумига эга корхоналар онлайн-кассалардан фойдаланишга ўтади

2022 йилдан тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пул олишда онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтади.

26 ноябр 2019, 20:45 1

Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини пасайтириши мумкин

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг қайта молиялаш ставкасининг пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига ижобий таъсир қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг