Иқтисодиёт

24 феврал 2020, 14:06

Ҳукуматнинг янги ипотека сиёсати маълум қилинди

Ҳукумат ипотека кредити шартларини енгиллаштирди, шунингдек, алоҳида тоифага мансуб аҳоли учун бюджетдан субсидия ажратмоқда. Жорий йилда 17 мингдан ортиқ уй-жой қурилиши бошланади, шунда 13 мингдан ортиқ оила имтиёзли таклиф билан шароитини яхшилаб олиши мумкин.

21 феврал 2020, 21:46

2023 йилгача рақамли иқтисодиёт стратегияси маълум қилинди

2020−2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичига бағишланган конференцияда фикр билдирган.

21 феврал 2020, 12:14

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.

20 феврал 2020, 16:49

Ўзбекистон президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман, деди президент туркиялик ишбилармонлар билан учрашувда.

20 феврал 2020, 14:12

Авиачипталар нархи қандай қилиб арзонлаштирилади?

Лоукастерлар, қўл юкисиз ва қайтарилмайдиган тарифлар ҳисобига авиачипталар қарийб 20 фоизга арзонлаштирилади, дея маълум қилди транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.

19 феврал 2020, 13:31

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилди

5−6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли кузга қолдирилди.

18 феврал 2020, 16:18

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича амалий учрашувлар яна давом этади — ТИВ

Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи йиғилишлари қайтадан бошланади.

18 феврал 2020, 15:33

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришда ёрдамга тайёр

Ҳиндистон Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмаларини ривожлантириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

18 феврал 2020, 13:24

Иқтисодий зоналар ҳақидаги қонун янгиланди

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги янги қонун уч ойдан кейин 1996 йилда қабул қилинган эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонуннинг ўрнини эгаллайди. Иқтисодий зоналар турларига кўра ажратилади, у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига талаб қўйилади.

17 феврал 2020, 15:02

Аэропортлар жозибадорлиги қандай таъминланади?

Транспорт вазири Элёр Ғаниев авиаёқилғи нархлари ва йиғимларни пасайтириш йўли билан Ўзбекистон аэропортларига хорижий авиакомпанияларни жалб этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. У нима учун «Навоий» логистика маркази ривожлана олмаганига ҳам изоҳ бериб ўтди.

17 феврал 2020, 14:35

Солиқ кодексида хронометраж текширувига рухсат берилмаган — ДСҚ

1 апрелга қадар сайёр текшириш доирасида хронометраж тадбирини ўтказиш тартиблари ишлаб чиқилади, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси. Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, хронометраж текширувини олиб бориш мумкин эмас.

17 феврал 2020, 14:19

Эски таҳрирдаги солиқ кодексидан ўрин олган имтиёзлар 1 апрелдан бекор қилинади

Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 1 апрелдан бошлаб бекор қилиниши белгиланди. Ушбу амалиёт иқтисодиётда рақобат муҳитининг шаклланишига халал бераётган солиқ имтиёзларни назарда тутади. Шу билан бирга, солиққа тортишдаги айрим имтиёзлар сақланиб қолади.

17 феврал 2020, 12:44

UzAuto автомобилларни Chevrolet бренди остида экспорт қилишни бошлайди

UzAuto Motors март ойидан бошлаб экспорт бозорларига Chevrolet бренди остида автомобилларни сотишни бошлайди.

15 феврал 2020, 16:54 3

2021 йилдан ғалла етиштириш бўйича давлат буюртмаси бекор қилинади

2021 йилдан бошлаб давлатга ғалла сотиш режаси тўлиқ бекор қилиниб, маҳсулотни бозор нархларида сотиб олиш йўлга қўйилади. Жорий йилда давлат харидлари ҳажми камайтирилиши муносабати билан фермерлар қўлида ортиқча 1 млн тонна ғалла қолади.

14 феврал 2020, 19:01

Сирдарё ИЭС яқинида қуввати ундан 1,7 баравар юқори бўлган янги ИЭС қурилади

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Сирдарё вилоятида 1,5 ГВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини барпо этади. Компания қурилиш учун танланган майдончада тупроқни ўрганишни бошлаб юборди.

14 феврал 2020, 17:27

Параллел лойиҳалаш ишларига рухсат берилмайди

Қурилиш ишлари якунлангач, нархлар ўзгариб қолишига Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов изоҳ берди. Унинг айтишича, шу каби ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларга барҳам берилмоқда.

13 феврал 2020, 16:36

Ўзбекистонда энг камида бешта авиакомпания ташкил этилади

Ўзбекистонда камида бешта резидент авиакомпания ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда тўртта, жумладан, Люксембургнинг Luxaviation авиакомпанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.

13 феврал 2020, 12:01

«Оролдаги боғим» лойиҳаси амалга оширилади

Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган «My garden in the Aral Sea» агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади.

13 феврал 2020, 08:26

Қурилиш ишларига рухсат бериш 59 кунга камайтирилди

Қурилишга рухсат беришнинг Қурилиш вазирлигига оид қисмида жараёнларни 84 кундан 25 кунга қадар қисқартириш режалаштирилмоқда. Қурилиш назорати инспекциясидан ишни бошлаш учун рухсат олиш бутунлай бекор қилинди.

13 феврал 2020, 08:13

«Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» автобус рейси йўлга қўйилади

25 февралдан «Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи Самарқанддан — 840 минг сўм, Тошкентдан — 800 минг сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг