Иқтисодиёт

13 май 2020, 20:15

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади

Ўзбекистонда Тошкент билан Нукус, Урганч ва Термиз ўртасидаги авиақатновлар, шунингдек, айрим вилоятларда поездлар ҳаракатини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Хизмат кўрсатишга босқичма-босқич рухсат берилади. Шаҳарларда шахсий автомобилда ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлаш масаласи ўрганилмоқда.

13 май 2020, 17:05 1

«Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 500 сўмга арзонлаштирди

UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида 15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланади.

13 май 2020, 16:56

Бухоро вилоятида кучли шамол етказган зарар 141,6 млрд сўмни ташкил этмоқда

Бухоро вилоятида 27 апрель куни содир бўлган кучли шамол натижасида кўрилган зарар 141,6 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилган зарарни бартараф этишда жами 32 530 нафар қурувчилар ва махсус техника жалб этилган. Вилоятда электр энергияси, табий газ ва ичимлик суви таъминоти тикланган.

13 май 2020, 14:28

ЕТТБ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизни ташкил этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) коронавирус пандемияси туфайли 2020 йили Ўзбекистон ЯИМ 1,5 фоизга ўсишини, 2021 йилда эса 6,5 фоизга қайта кўтарилишини прогноз қилмоқда.

13 май 2020, 11:06

2025 йилгача қатор банкларда давлат улуши хусусийлаштирилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда 2020−2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2025 йилгача бир қатор банкларда давлат улуши хусусийлаштирилади ва тижорат банкларини трансформация қилиш ҳамда банк ишининг замонавий стандартларини бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

12 май 2020, 12:28

Ўзбекистонда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади. Эксперимент тариқасида 2020−2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

11 май 2020, 18:19 2

Тезкор мобил интернет қамровини 90 фоизга етказиш вазифаси қўйилди

Президент ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, тезкор мобил интернет қамровини йил якунигача 90 фоизга етказиш ҳамда 30 миллион долларлик «дата центр» қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Энг зарур бўлган давлат хизматлари тезкор равишда электрон шаклга ўтказилади.

11 май 2020, 12:18

АҚШда ишсизлик «Буюк Депрессия» даражасига етиши тахмин қилинмоқда

АҚШда ишсизлик даражаси 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия» давридан бери энг юқори кўрсаткичга етмоқда — 14,7 фоиз. Дональд Трампнинг икки юқори даражали иқтисодий маслаҳатчилари АҚШда коронавирус пандемияси давом этаверган ҳолда ишсизлик даражаси кўтарилаши ва июнь ойида ишсизлик кўрсатгичи 20 фоизгача юқорилаши мумкинлигини маълум қилишди.

11 май 2020, 11:15

Доллар курси яна ўсишни бошлади

Икки ҳафтадан бери арзонлашаётган АҚШ доллари яна ўсишни бошлади. Марказий банк хорижий валюталарнинг 12 майдан янги курсини эълон қилди.

8 май 2020, 17:33

Апрель ойида сўм 5,8 фоизга қадрсизланди

Январь-апрель ойларида Марказий банкнинг валюта интервенциялари ҳажми 1,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг учдан бир қисми (507 млн АҚШ доллари) апрель ойига тўғри келди. Пул ўтказмалари ҳажми пасайиб, ўтган ойда миллий валюта 5,8 фоизга қадрсизланди.

8 май 2020, 17:22

Экспорт қилувчиларга транспорт харажатлари қисман компенсация қилиб берилади

Президент қарорига биноан, экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади. Шунингдек, уларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинади.

8 май 2020, 16:29

АҚШ Сардоба сув омбори фалокатидан азият чеккан оилаларга ёрдам беради

АҚШ ҳукумати Сардоба сув омбори ўпирилишининг оқибатларини бартараф этиш учун 100 минг доллар ажратади. Ушбу маблағ сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш учун Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беришга йўналтирилади.

8 май 2020, 14:13

Биринчи чоракда Ўзбекистонга 1,2 млн сайёҳ келди

Январь-мартда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 12 фоизга камайиб, 1,2 млн кишини ташкил этди. Уларнинг аксарияти (87,9 фоизи) қариндошларининг зиёратига, 9,3 фоизи эса саёҳат учун ташриф буюрди.

7 май 2020, 21:50

Сурхондарё, Андижон ва Навоийда 110 мингта оила камбағалликдан чиқарилади

Президент Сурхондарёда 55 мингта, Андижонда 41 мингта, Навоий вилоятида 14 мингта оилани камбағалликдан чиқариш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун қўшимча туртки берилиши керак бўлган учта йўналиш кўрсатиб ўтилди.

7 май 2020, 15:31

Тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар белгиланди

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг тўқимачилик саноатига салбий таъсирини юмшатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.

7 май 2020, 14:48

Коронавирусга қарши курашаётган 16 минг тиббиёт ходими рағбатлантирилди

Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.

7 май 2020, 12:36

Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади, туманлар ҳамда ҳудудлар картошка етиштиришга ихтисослаштирилади, картошкачилик соҳасига оид бир қатор янгиликлар ва имтиёзлар жорий этилади. 2023 йил 1 июлгача четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

5 май 2020, 18:25

Сенат: Андижонда бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган

Андижон вилоятида маҳаллий бюджетга қўшимча манбалар ҳисобидан қарийб 112,4 млрд сўмлик манбасиз ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилгани аниқланди. Тўпланган материаллар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.

5 май 2020, 16:27

Сардоба сув омборини ким қурган?

«Ўзбекистон темир йўллари» қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси Сардоба сув омбори қурилишида бош пудратчи бўлган. 10 дан ортиқ компания эса — субпудратчи. Гидроиншоот қиймати 1,3 трлн сўмни (404 млн доллар) ташкил этган.

5 май 2020, 13:55

Пандемия шароитида форс-мажор

Қандай қилиб тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошириш пайтида енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини исботлай олади ва форс-мажор ҳолатларида мажбуриятларни бажармаса бўладими? Коронавирус пандeмияси муносабати билан тадбиркорлик субъектлари учун эслатма.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг