20 октябр, якшанба Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Қозоғистон 62 млн долларлик шартномаларни имзолади 

Чимкентда қозоқ-ўзбек бизнес-форуми ва «Ўзбекистон-Қозоғистон» ишбилармонлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йил бошидан буён ноқоқонуний муомаладаги 1,35 млн доллар олиб қўйилди 

Бош прокуратура йил бошидан буён ноқонуний муомаладаги 1,35 млн доллар ва 3,2 млрд сўмни олиб қўйди.

ЕИБ октябрда Ўзбекистонга биринчи кредитини ажратиши мумкин 

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг 400 млн еврогача миқдордаги илк кредитини октябрда олиши мумкин.

Тошкентда квартиралар нархи 2 фоизга қимматлашди 

Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар апрелда 2 фоизга қимматлашди.

50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар алмаштирилади 

Ўзбекистонда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар ва эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик эски тангалар муомаладан чиқарилиб, янгилари жорий этилади.

Учинчи Dreamliner Тошкентга етиб келди 

Миллий авикомпаниянинг учинчи «Орзу лайнери» Ўзбекистон президенти самолёти билан деярли бир вақтда Вашингтондан Тошкентга етиб келди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки янги ҳужжатларни имзолади 

Ўзбекистон президенти ва Жаҳон банки раҳбари учрашуви доирасида 940 млн долларлик қарз ажратиш ва IFC билан консултацион хизматлар тўғрисидаги битим имзоланди.

КНАУФ Бухоро вилоятида гипсокартон листларини ишлаб чиқарувчи янги линияни очди 

Бухоро вилоятидаги КНАУФ корхонасида гипсокартон листларини ишлаб чиқарувчи янги линия очилди. Лойиҳа қиймати — 16 млн доллардан зиёд.

Ўзбекистонда ислом банк ишини жорий этиш режалаштирилмоқда 

Ўзбекистонда ислом банк иши ва инфратузилмасини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Honeywell UOP Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида иштирок этади 

Американинг Honeywell UOP компанияси Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши учун технологиялар етказиб беради.

Латвиялик мутахассис «Ўзбекозиқовқатхолдинг» раҳбари маслаҳатчиси бўлди 

Латвиянинг «HANSA Food Comodities» компанияси етакчи мутахассиси Янис Скварновичс «Ўзбекозиқовқатхолдинг» бошқарув раисининг сутни қайта ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

GE Тошкент ИЭСда янги буғ-газ блокини қуриши мумкин 

General Electric ва «Ўзбекэнерго» Тошкент ИЭСда қуввати 600 МВтдан ортиқ бўлган янги буғ-газ блокини қуриш имкониятларини кўриб чиқмоқда.