24 июл, чоршанба Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

Ташқи савдо айланмаси ярим йилда 19,68 млрд долларни ташкил этди 

Ўзбекистон ярим йилда 8,44 млрд долларлик маҳсулот ва хизматларни экспорт қилди, импорт ҳажми эса 11,24 млрд долларни ташкил этди.

Тошкентда ҚҚС тўловчилари сони 13,2 мингтага етди 

Тошкентда ҚҚС тўловчилари сони 2018 йилдаги 1,6 мингтадан 13,2 мингтага ошди.

Ўзбекистонда электромобилларни олиб кирганлик учун акциз бекор қилинди 

Ўзбекистонда электромобилларни олиб кирганлик учун акциз солиғи бекор қилинди. Январдан божхона божининг ноль ставкаси ҳам кучга киради.

IMEI бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий этиш учун қўшма корхона ташкил қилинди 

Мобил телефонларини IMEI-кодлар бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий этиш янги ташкил қилинган Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси шуғулланади.

Fides Solutions Жаҳон банки қарори бўйича изоҳ берди 

Fides Solutions Жаҳон банки томонидан компанияга жазо чоралари авваллари бир неча валюта курслари мавжуд бўлганидан келиб чиққан «тушунмовчилик» ортидан белгиланганини маълум қилди.

Ўзбекистонда «Евро-6» стандартидаги двигателларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади 

Ўзбекистонда «Евро-6» стандартидаги автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш бошланади. Лойиҳавий қувват йилига 190 мингта двигателни ташкил этади.

UzAuto Motors компаниясининг янги моделлари умумий платформада ишлаб чиқарилади 

UzAuto Motors компаниясининг янги моделлари умумий базада ишлаб чиқарилади. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, таннархни 20−25 фоизга камайтиришга хизмат қилади, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат».

1 октябрдан trade-in дастури ишга туширилади 

Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастурини ишга тушириш режалаштирмоқда. Қўлланилган машиналарни устама эвазига янгисига алмаштириш мумкин бўлади.

Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади 

Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлади. Июнь бошидан буён ўзбек истеъмолчиларига 145 млн кВт⋅с электр энергияси етказиб берилди.

Тошкентда илк технологик парк очилади 

24 июль куни Тошкентда дастлабки IT-парк очилиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Lactalis Nestlé Uzbekistan компаниясининг сув ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини сотиб олмоқда 

Nestlé Uzbekistan сув ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини Франциянинг Lactalis концернига сотмоқда. Компания бошқа маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига етказиб беришда давом этади.

«Бейнеу — Акжигит — Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди 

Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистоннинг Манғистау вилояти марказидан Ўзбекистон чегарасигача бўлган автомобиль йўлини очиб берди.