Иқтисодиёт

23 октябр 2021, 23:31 1

«Ўзбекнефтгаз»: Компания фақат Аи-80 бензини нархини ушлаб турибди

Бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларга жавобан «Ўзбекнефтгаз» компанияси ўз ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 бензини нархини ушлаб турганини айтди. Аи-91, 92 ва 95 русумли ёқилғи импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилади, шунинг учун унинг нархи нисбатан юқори, дея таъкидлади компания. Аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳам худди шундай баёнот билан чиққан эди.

23 октябр 2021, 11:57 1

82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божхона божидан озод қилинди. Мазкур ҳужжат давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб қабул қилинди.

22 октябр 2021, 16:22

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк

Тижорат банклари томонидан валютада 1 млн долларгача қарзи бўлган (умумий қарздорлик 2,5 млрд доллар) 15 мингдан ортиқ корхоналарнинг хорижий валютада ажратилган кредитларни сўмга ўтказиш бўйича таклифлар юборилган. Марказий банк раисининг айтишича, 561 та компания валютадаги кредитларини сўмга ўтказишга розилик билдирган, лекин бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.

22 октябр 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,02 сўмга кўтарилиб, 10 703,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

21 октябр 2021, 22:40

Президент Жиззахдаги Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилаётган завод фаолияти билан танишди

ADM Jizzakh заводининг қиймати 216 млн долларлик иккинчи босқичи лойиҳаси доирасида автомобилларни кичик узелли ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғиладиган завод фаолияти билан танишди.

21 октябр 2021, 19:17

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди.

21 октябр 2021, 16:52

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 692 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

21 октябр 2021, 16:38

Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани бўйича изоҳ берди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди. Ушбу қарор йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида қабул қилинди. Бу йилги инфляциянинг ўзгаришига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши сабаб бўлди.

21 октябр 2021, 14:21 10

«Газ келажак авлодга мерос, уни ҳар хил шартномалар билан сотиб юбормаслик керак» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда мамлакат саноатида табиий газга талаб катталигини таъкидлади. «Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас», — деди давлат раҳбари.

21 октябр 2021, 12:35

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

21 октябр 2021, 11:26

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.

21 октябр 2021, 11:02

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтирмоқда

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифлар ва тўловларни ўртача 15 фоизга пасайтирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва авиачипталар нархини пасайтиришга имкон яратади. Баҳорда тарифлар 27 фоизга пасайтирилган эди.

21 октябр 2021, 10:37

Мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳоли бирламчи ва иккиламчи даромадлари ўсишини таъминлади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича савдо баланси манфий сальдоси 10,1 млрд долларни, бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 4,8 млрд долларни ташкил этган. Натижада савдо баланси манфий сальдоси хориждан пул ўтказмалари ҳисобига қисман қопланган.

20 октябр 2021, 17:58

1 майгача цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан, плантайнлар, анжир, ананас, авокадо, манго, гуайява, мангостан, олма, нок, киви ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди.

20 октябр 2021, 17:52

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,30 сўмга пасайиб, 10 682,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

20 октябр 2021, 17:31

Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган

Ўзбекистонда кўчмас мулк савдолари бўйича тузилган шартномалар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди. Кўчмас мулк битимларининг умумий сонининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келади. Тошкентда квартира нархлари ўтган чоракка нисбатан ўртача 5−7% га ошган.

20 октябр 2021, 16:28

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1,02 млрд долларга қисқарди. Йўқотишларнинг ярми олтин-валюта захирасига тўғри келса, қолган ярми валютадаги активларнинг қисқариши ҳисобига юз берган.

20 октябр 2021, 14:55

Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади

Тошкент метрополитени бошлиғига рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимига чет эллик мутахассис, ер ости йўллари самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади.

19 октябр 2021, 16:21

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,67 сўмга кўтарилиб, 10 702,31 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

19 октябр 2021, 11:22 2

31 декабргача гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш таклиф этилди

Депутатлар 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт, қорамол ва парранда, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишга оид қонунни қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг