Коронавирус

22 март 2020, 12:45

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 42 нафарга етди

Швейцариядан келган фуқарода COVID-19 аниқланди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланганлар сони 42 нафарга етди.

22 март 2020, 12:25 1

25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар жаримага тортилади

Жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар 23 мартдан огоҳлантирилади, 25 мартдан эса жаримага тортилади.

21 март 2020, 23:58

Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади

22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Шаҳар бўйлаб дезинфекция қилинган таксилар қатнайди.

21 март 2020, 20:59

Карантиндан қочган яна бир шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида карантиндан қочган бир эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

21 март 2020, 19:41

Яна 4 фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 41 киши)

Ўзбекистонда яна тўрт фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди.

21 март 2020, 16:59

Карантиндан қочган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилоятида ташкил этилган карантин марказидан қочган Тошкент вилояти Паркент туманида яшайдиган фуқаро ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

21 март 2020, 16:01

Фуқаролардан дачаларга бормай туриш сўралди

ИИВ фуқаролардан коронавирусга чалиниш хавфи борлиги учун Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудлардаги дача участкаларига бормай туришни сўради.

21 март 2020, 15:00

Тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди

Эндиликда, тиббий ниқоб ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.

21 март 2020, 13:39

Хорижий фуқароларнинг визаси 5 майга қадар узайтирилади

Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг визаси автомат равишда 5 майга қадар узайтирилади.

21 март 2020, 12:43 1

Ўзбекистонда коронавирус бўйича сайт ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёритиб бориш учун расмий сайтни ишга туширди. Сайтда ҳар кунлик ҳисобот, инфекциядан ҳимояланиш учун тавсиялар ва зарур маълумотлар эълон қилинади.

21 март 2020, 11:56 1

COVID-19 аниқланган ҳолатлар 37 тага етди — ССВ

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар 37 тага етди.

20 март 2020, 23:32

Президент хориждаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

21−26 март кунлари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилади.

20 март 2020, 21:31

Тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тақиқланди

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди. Шунингдек, кўнгилочар объектлар, жумладан, чойхона ва ошхоналар фаолияти тўхтатилади.

20 март 2020, 18:29

Ўзбекистон бош санитар врачи корнавирусга оид саволларга жавоб берди

Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов коронавирус бўйича мамлакатдаги вазият, ушбу инфекциянинг олдини олиш ва бошқа саволларга жавоб берди.

20 март 2020, 14:21

Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.

20 март 2020, 12:36 1

Коронавирус яна 10 кишида тасдиқланди (жами — 33 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган сони 33 нафарга етди. Коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 9 кишида вирус аниқланди.

20 март 2020, 11:36

Бир кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга янги чалинганлар қайд этилмади

20 март эрталаб ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ўзгаришсиз (23 нафар) қолди.

20 март 2020, 11:04

Халқаро йўловчи ташувлари 40 кунга тўхтатилди

Халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди.

19 март 2020, 20:10

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган жамғарма ташкил этилади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади.

19 март 2020, 17:49

ИИВ сохта дезинфекторларни уйга киритмасликни сўради

Фуқаролардан ўзларини уйларни коронавирус инфекциясидан дезинфекция қилувчи деб таништираётган номаълум шахсларни уйга киритмаслик сўралмоқда. Бундай ҳолатларда «102» рақамига ёки профилактика инспекторига қўнғироқ қилиш лозим.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг