Коронавирус

28 март 2020, 18:35

728 та ҳолатда нархларнинг асоссиз равишда оширилгани аниқланди

728 та ҳолатда, шундан 102 таси дорихоналарда, 2 млрд сўмлик маҳсулотлар нархлари асоссиз оширилгани аниқланиб, айбдор шахсларга кескин чоралар кўрилди — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

28 март 2020, 15:39

7 мингдан ортиқ ҳолатларда карантин қоидалари бузилган

Карантин тадбирлари эълон қилингандан буён, Ўзбекистонда 7157 та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Ушбу қоидабузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаганлик билан боғлиқ. 20 та ҳолатда эса маросим ва йиғинлар ўтказилган.

28 март 2020, 15:11

ССВ коронавирусдан вафот этган иккинчи бемор ҳақидаги айрим маълумотларни ошкор қилди

ССВ Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 39 ёшли эркак экани, у вирусни Париждан қайтган биринчи бемордан юқтирганини маълум қилди.

28 март 2020, 15:01

БАА Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга ниқоблар, комбинзонлар, қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситаларидан иборат 8 тонналик инсонпарварлик юклари юборди.

28 март 2020, 13:57

Тошкент кўчаларини дезинфекциялашга махсус техникалар жалб қилинди

Тошкент кўчаларини дезинфекциялашга Миллий гвардия ва ИИВнинг махсус техникалари ҳам жалб қилинди.

28 март 2020, 13:35

Тошкент яқинидаги янги қурилган карантин марказига 650 киши жойлаштирилди

Тошкент вилоятида контейнерлардан қурилган 10 минг кишилик карантин марказига хориждан чартер рейсларда олиб келинган 650 фуқаро жойлаштирилди.

28 март 2020, 11:32

Коронавирус беморлари сони 104 нафарга етди, бир киши вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 16 кишига кўпайиб, 104 нафарга етди. Бир эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди.

27 март 2020, 20:04 1

Коронавирус аниқланган беморлар сони 88 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 5 нафарга ошиб, 88 кишига етди.

27 март 2020, 17:00

Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирусга қарши тест натижалари ижобий бўлиб чиқди. Энди у карантиндан туриб ҳукуматни бошқаради.

27 март 2020, 16:04

Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади

Ўзбекистонда зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқиш, шунингдек, кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади.

27 март 2020, 15:43

Коронавирус шароитида фуқароларнинг пенсиялари қандай тарқатилмоқда?

99 фоиз пенсия маблағлари стерилланган нақд пул шаклида аҳоли уйларига етказилмоқда. Эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида пенсионерларни пластик карталар билан таъминлашни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

27 март 2020, 15:22

COVID-19 юқтирганларнинг 23 нафари хориждан қайтган, 60 нафари улар билан мулоқотда бўлган

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг 35 нафари эркак, 48 нафари аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

27 март 2020, 14:28

Фатво: Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш тўғрисида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш борасидаги фатвони эълон қилди.

27 март 2020, 13:33

Карантин қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ 3649 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

Республика бўйича жами 3649 та карантин қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Уларнинг 3401 таси тиббий ниқоб тақмасдан юриш билан боғлиқ.

27 март 2020, 13:07

Контракт тўламаган талабаларга стипендия берилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги контракт тўламаган талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида хабарларни рад этиб, барча талабаларга стипендиялар белгиланган тартибда тўлиқ тўлаб борилишини маълум қилди.

27 март 2020, 12:59

Вилоятлар ўртасида барча турдаги транспорт ҳаракати тўхтатилди

27 мартдан вилоятлар ўртасидаги барча турдаги транспорт турлари ҳаракати тўхтатилди. Юк ташувлари бундан мустасно.

27 март 2020, 11:50

Навоий ва Зарафшон шаҳарларига транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилади

27 март соат 12:00дан бошлаб Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига Навоий вилоятининг барча ҳудудларидан транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилади. Ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.

27 март 2020, 11:34

Бухоро шаҳри кириш ва чиқиш учун ёпилди

27 мартдан бошлаб Бухоро шаҳрига транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилди. Шаҳарга киришда чекловлар татбиқ этилмайдиган ҳолатларда белгиланган тўртта карантин постларидан кириш мумкин бўлади.

27 март 2020, 11:23

АҚШ COVID-19 ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

АҚШ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича Хитой ва Италияни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқди. Президент Дональд Трамп буни оммавий текширув ўтказилгани билан боғлади.

27 март 2020, 10:43

Яна 8 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди (жами — 83 нафар)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг