Яна уч киши — Париждан қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 18 тага етди.
Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.
«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.
Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.
Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистонда барча ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар вақтинча тўхтатилади.
АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши иккинчи хайрия ёрдами сифатида қўлқоп, ниқоб, халат ва кўзойнаклардан иборат шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.
Ўзбекистон бош давлат санитария врачи қарори билан беморни кўргани келганлар шифохонага киритилмайди, беморларнинг тиббий ходимлардан ташқари бошқалар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши тақиқланди, даволаш-профилактика муассасалари ИИО ходимлари томонидан куну тун қўриқланади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди. Истанбулдан келган фуқарода ва Лондонда бўлиб қайтган фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.
Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 11 кишига етди.
Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.
ОАВда Кореядаги компаниянинг ўзбекистонлик ишчиси коронавирус билан оғриганлиги ҳақида маълумот берилган эди. ТИВ Ўзбекистон фуқаросининг фақат карантинга олинганини маълум қилди.
Истанбулдан келган рейс йўловчисининг турмуш ўртоғи ва худди шу рейснинг бошқа бир йўловчисида ҳам коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда COVID-19 юқтирганлар сони 10 нафарга етди.
Эрон ва Латвиядан 212 нафар Ўзбекистон фуқароси Наманганга олиб келинди. Улар икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди.
Мессенджерлар орқали вертолётлардан дорилар сепилиши ва болалар кўчаларда бўлганлиги учун ота-оналар жаримага тортилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ушбу маълумотларга ишонмасликка чақирди
Uzbekistan Airways чет элликларни олиб кетиш ва Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 17 март куни Тошкентдан Москвага парвозларни амалга оширади.
Ўзбекистонда 16 март ҳолатида 5661 киши уй карантинида. Covid-19 юқтирган кишилар билан мулоқотда бўлган 641 киши эса тиббиёт муассасалари ва санаторияларга изоляцияга олинди.
Меҳнат вазирлиги карантин сабабли таълим муассасаларига бормаётган болаларнинг ота-оналарига таътил берилиши тартибларини баён қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг