Коронавирус

20 март 2020, 14:21

Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.

20 март 2020, 12:36 1

Коронавирус яна 10 кишида тасдиқланди (жами — 33 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган сони 33 нафарга етди. Коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 9 кишида вирус аниқланди.

20 март 2020, 11:36

Бир кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга янги чалинганлар қайд этилмади

20 март эрталаб ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ўзгаришсиз (23 нафар) қолди.

20 март 2020, 11:04

Халқаро йўловчи ташувлари 40 кунга тўхтатилди

Халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди.

19 март 2020, 20:10

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган жамғарма ташкил этилади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади.

19 март 2020, 17:49

ИИВ сохта дезинфекторларни уйга киритмасликни сўради

Фуқаролардан ўзларини уйларни коронавирус инфекциясидан дезинфекция қилувчи деб таништираётган номаълум шахсларни уйга киритмаслик сўралмоқда. Бундай ҳолатларда «102» рақамига ёки профилактика инспекторига қўнғироқ қилиш лозим.

19 март 2020, 15:57

Болалар ўйин заллари, дискотекалар ва массаж салонлари ёпилади

Коронавирус эпидемияси сабабли болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар, массаж салонлари фаолияти тўхтатилади.

19 март 2020, 15:06

Тошкент ҳайвонот боғи карантин сабабли ёпилди

Тошкент ҳайвонот боғи карантин сабабли вақтинчалик ёпилди. Ботаника боғи эса ҳали фаолият юритмоқда.

19 март 2020, 13:31

Москвада коронавирус аниқланган аёлнинг ўлимига ушбу вирус сабаб бўлмагани маълум қилинди

Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Оператив штаб унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини маълум қилди.

19 март 2020, 13:06

РШТЁИМ ва 1-клиник шифохона карантинга олингани юзасидан изоҳ берилди

РШТЁИМ шифокорлардан бири ўзида коронавирус аломатлари борлигидан шубҳа қилгани боис у ишлаётган бўлим маълум муддат ёпилди. 1-клиник шифохона эса Туркияга борганини яширган беморда вирус тасдиқлангани учун карантинга олинди.

19 март 2020, 11:54

Тошкентда автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда

Тошкентда йўловчи оқими кескин камайган вақтларда атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

19 март 2020, 11:44

Яна беш фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 23)

Яна беш киши — Париждан келган аёлнинг уч қариндоши, Истанбул ва Лондондан келган икки йўловчида коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 23 тага етди.

19 март 2020, 11:29

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.

19 март 2020, 00:48

Мисрдан келган фуқаролар Навоийда карантинга жойлаштирилди

Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.

19 март 2020, 00:38

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 18)

Яна уч киши — Париждан қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 18 тага етди.

18 март 2020, 19:16

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

18 март 2020, 18:55

Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.

18 март 2020, 17:13

«Ўзбеккино» 30 та янги фильм премьерасини ТВ орқали намойиш этади

«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.

18 март 2020, 15:18

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди

Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.

18 март 2020, 13:29

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг