Коронавирус

19 март 2020, 11:29

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.

19 март 2020, 00:48

Мисрдан келган фуқаролар Навоийда карантинга жойлаштирилди

Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.

19 март 2020, 00:38

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 18)

Яна уч киши — Париждан қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 18 тага етди.

18 март 2020, 19:16

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

18 март 2020, 18:55

Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.

18 март 2020, 17:13

«Ўзбеккино» 30 та янги фильм премьерасини ТВ орқали намойиш этади

«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.

18 март 2020, 15:18

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди

Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.

18 март 2020, 13:29

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.

18 март 2020, 12:06

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади

Ўзбекистонда барча ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар вақтинча тўхтатилади.

18 март 2020, 11:52

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши шахсий ҳимоя воситаларини топширди

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши иккинчи хайрия ёрдами сифатида қўлқоп, ниқоб, халат ва кўзойнаклардан иборат шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.

18 март 2020, 10:29

Шифохоналарда коронавирус бўйича қатор чекловлар ўрнатилади

Ўзбекистон бош давлат санитария врачи қарори билан беморни кўргани келганлар шифохонага киритилмайди, беморларнинг тиббий ходимлардан ташқари бошқалар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши тақиқланди, даволаш-профилактика муассасалари ИИО ходимлари томонидан куну тун қўриқланади.

18 март 2020, 10:05

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланганлар сони 13 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди. Истанбулдан келган фуқарода ва Лондонда бўлиб қайтган фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

18 март 2020, 09:40

Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.

17 март 2020, 17:22

Дубайдан келган фуқарода ҳам коронавирус аниқланди

Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 11 кишига етди.

17 март 2020, 16:58

Нур-Султон ва Олмаота карантин учун ёпилади

Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.

17 март 2020, 13:39

Ўзбекистон фуқароси Кореяда коронавирусга чалинмаган

ОАВда Кореядаги компаниянинг ўзбекистонлик ишчиси коронавирус билан оғриганлиги ҳақида маълумот берилган эди. ТИВ Ўзбекистон фуқаросининг фақат карантинга олинганини маълум қилди.

17 март 2020, 11:48

COVID-19 юқтирганлар сони 10 нафарга етди

Истанбулдан келган рейс йўловчисининг турмуш ўртоғи ва худди шу рейснинг бошқа бир йўловчисида ҳам коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда COVID-19 юқтирганлар сони 10 нафарга етди.

17 март 2020, 11:43

Рига ва Теҳрондан 200 нафардан зиёд фуқаро олиб келинди

Эрон ва Латвиядан 212 нафар Ўзбекистон фуқароси Наманганга олиб келинди. Улар икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди.

17 март 2020, 11:12

Аҳоли ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирилмоқда

Мессенджерлар орқали вертолётлардан дорилар сепилиши ва болалар кўчаларда бўлганлиги учун ота-оналар жаримага тортилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ушбу маълумотларга ишонмасликка чақирди

17 март 2020, 08:58

Uzbekistan Airways Москвага авиақатновларни амалга оширади

Uzbekistan Airways чет элликларни олиб кетиш ва Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 17 март куни Тошкентдан Москвага парвозларни амалга оширади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг