Коронавирус

24 март 2020, 11:49

Сенатнинг ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади

Сенатнинг ялпи мажлиси карантин сабабли видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Сенаторлар Ўзбек тили байрами кунини белгилаш, бир қатор кодексларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади.

24 март 2020, 11:16

Қамчиқ довонида транспортлар ҳаракати тўхтатилди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

24 март 2020, 11:03

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.

24 март 2020, 10:42

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 4735 нафар бемор қолган.

24 март 2020, 10:17

Ҳар бир вилоятда учтадан карантин базалари ташкил этилади

Тошкент ва вилоятлардаги санатория ҳамда соғломлаштириш муассасаларида 3 тадан карантин базалари ташкил этилади (Қорақалпоғистонда — 4 та).

24 март 2020, 10:08

Коронавирус инфекцияси тасдиқланганлар сони уч кишига ошди

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси аниқланган фуқаролар сони 49 нафарга етди.

23 март 2020, 22:32

Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди

Ҳукумат қарорига кўра икки ой мобайнида интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни амалга оширмаган фуқаролар учун ушбу хизматлар ўчирилмайди.

23 март 2020, 22:27

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб киритилди. Асосий чоралар

24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинади. Пойтахтга кириш ва бозорлар фаолияти тўхтатилади, давлат идораларига қабул ва давлат хизматлари онлайн тартибда ўтказилади.

23 март 2020, 18:24

Тошкентда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 24 мартдан бошлаб барча буюм, автомобиль сотуви ва барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, шифохона ва дорихоналар фаолияти аввалги тартибда давом этади.

23 март 2020, 18:04

Бўстонлиқда фақат туман аҳолисига ҳаракатланишга рухсат этилади

Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина ушбу туманда яшовчи аҳолига рухсат этилди. Дам олиш масканларида дезинфекцияалаш ишлари бошланди

23 март 2020, 17:37

Фоторепортаж: Бўшаб қолган Тошкент

Жамоат транспорти ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти тўхтатилганидан кейинги Тошкент қиёфаси — «Газета.uz» фотомухбири объективида.

23 март 2020, 16:36

Тошкент вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланган

23 март ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 9 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида «Сокол» оромгоҳида карантинда бўлган икки нафар фуқаро ҳамда бир ҳамшира бор.

23 март 2020, 15:47

Самарқанд вилоятида шаҳарлараро автобус қатнови тўхтатилади

24 мартдан бошлаб Самарқанд вилоятида шаҳарлараро жамоат траснпорти (автобус) қатнови вақтинча тўхтатилади.

23 март 2020, 15:31

Барча темирйўл ва авиа қатновлар бекор қилинди

24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways ва «Ўзбекистон темир йўллари» республика бўйлаб барча рейсларни номаълум муддатга бекор қилди.

23 март 2020, 14:01 1

Тошкент барча траснпортлар кириши ва чиқиши учун ёпилмоқда

24 мартдан бошлаб Тошкент барча транспот воситаларининг кириши ва чиқиши учун ёпилмоқда. Чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга ва Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмайди.

23 март 2020, 10:05

Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди. Хориждан қайтган яна бир фуқарода COVID-19 аниқланди.

23 март 2020, 10:00

Вилоятлар ва Тошкент ўртасида автобуслар ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда

24 мартдан бошлаб Тошкент ва вилоятлар ўртасида жамоат транспорти ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда.

23 март 2020, 00:47

Биринчи бемор билан 10 кун олдин алоқада бўлган аёлда коронавирус аломатлари аниқланди

Коронавирус аниқланган биринчи бемор билан алоқада бўлган аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. У тест топширгандан сўнг изоляция қоидаларини бузган ва Қибрай туманига борган. Фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.

23 март 2020, 00:45

Яна иккита коронавирус бемори қайд этилди

Хориждан келган фуқаролар билан мулоқотда бўлган яна иккита шахсда коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 45 кишига етди.

22 март 2020, 16:04

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 43 нафарга етди

Истанбулдан қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланиб, вирус юқтирганлар сони жами 43 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг