Коронавирус

25 март 2020, 16:26

Коронавирус беморлари орасида турли ҳудудлардан фуқаролар бор

Ҳозирда 55 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улар орасида Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан бўлган фуқаролар бор.

25 март 2020, 16:03

ИИВ чиқиндихонадан тиббий ниқоблар йиғиб юрган эркак ҳақида маълумот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати чиқинди тўкиш жойидан тиббий ниқоблар йиғаётган киши билан боғлиқ видеони ўрганиб чиқди ва тиббий маҳсулотлар қайта сотилмаганини маълум қилди. Вазирлик фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.

25 март 2020, 14:08

Карантин қоидаларига риоя қилмаган 67 киши жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 64 киши маъмурий, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

25 март 2020, 13:34

Тошкент ИИББ фуқаролар қабулини вақтинча тўхтатди

Тошкент ИИББ марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилди. Барча мурожаатлар электрон тарзда ёки телефон орқали қабул қилинади.

25 март 2020, 13:19

«Ижтимоий фикр»: респондентларнинг 75,4 фоизи коронавирус ҳақида етарлича хабардор

«Ижтимоий фикр» сўрови респондентларининг 75 фоиздан зиёди коронавирус тўғрисида тўла даражада хабардор, қарийб 94 фоизи инфекция юқиш йўллари тўғрисида маълумотга эга.

25 март 2020, 13:06

Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаганларга вақтинча маъмурий чора кўрилмайди

24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, техник кўрикдан ўтказиш идоралари фуқаролар қабулини тўхтатди. Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.

25 март 2020, 12:20

Ҳиндистонда қарийб 1,4 млрд кишининг кўчага чиқиши тақиқланди

Ҳиндистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб «мутлақ» карантин эълон қилди, бутун аҳолига — қарийб 1,4 млрд кишига — ҳар қандай сабаб билан уйни тарк этиш тақиқланди.

25 март 2020, 12:05

«Бу касалликдан ҳеч ким кафолатланган эмас» — Нурмат Отабеков

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, коронавирус билан оғриган 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши — пневмония аломатлари кузатилаяпти, беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир. У бу касалликдан ҳеч ким кафолатланган эмаслигини таъкидлаб ўтди.

25 март 2020, 11:30

Ўзбек олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқишди

Маҳалий тест тизими ЖССТ тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Натижаларни 5−6 соат ичида билиб олса бўлади.

25 март 2020, 11:09

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 420 минг нафардан ошди

3 кун давомида дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 100 минг кишига кўпайиб, 420 минг нафардан ошди.

25 март 2020, 10:57

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 5 кишига ошди (умумий 55 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд қилинган беморлар сони 55 кишига етди. 4 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

24 март 2020, 17:59

Карантин вақтида коммунал хизматлар узиб қўйилмайди

Карантин амалда бўлган вақтда коммунал корхоналар жарима ва пеня ҳисобламайди, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергияси, иссиқлик ва сув таъминотидан узиб қўймайди.

24 март 2020, 17:33

ДХМ, ФҲДЁ ва нотариусларда фуқароларни қабул қилишнинг янги тартиблари жорий этилди

ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина аҳолини қабул қилиши белгиланди. Қолган ҳолатларда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари фуқаролар мурожаатларини электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали қабул қилади.

24 март 2020, 17:29

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи тест тизимларини етказиб беради

Американинг Genscript компаниясининг COVID-19 вирусини аниқловчи экспресс-тест намуналари маҳаллий муқобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.

24 март 2020, 16:11

Яна бир фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бир кишига ошиб, 50 нафарга етди.

24 март 2020, 15:35

«Касалликнинг тарқалиш занжири давом этиши мумкин» — Бахром Алматов коронавирус ҳақида

Давлат бош санитария врачи Бахром Алматовнинг огоҳлантиришича, коронавирус тарқалишининг занжири геометрик прогрессия тарзида ўсиб кетиши мумкин. У коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлмаган қизда ҳам инфекция аниқлангани ҳамда 5 нафар беморда касаллик аломатлари йўқолганлигини маълум қилди.

24 март 2020, 14:03

Хитой Хубэй билан транспорт чекловларини бекор қилмоқда

Хитойнинг Хубэй провинциясида эпидемиологик вазият яхшиланди, ҳудудда карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. 25 мратдан провинция, 8 апрелдан эса маъмурий маркази Ухан чегаралари очилади.

24 март 2020, 14:02

Коронавирус беморлари: 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 49 кишида коронавирус инфекцияси қайд қилинган. Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлар. Беморларнинг 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган бўлган.

24 март 2020, 13:30

Фуқароларни чартер рейслар орқали Ўзбекистонга эвакуация қилиш ишлари давом эттирилади

Президент топшириғи билан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун Москва, Истанбул, Сеул ва бошқа шаҳарлардан чартер рейслари амалга оширилади.

24 март 2020, 12:59

Юнусободликлар учун электр энергиясининг базавий меъёри бекор қилинмоқда

Карантин муносабати билан Тошкентнинг Юнусобод тумани аҳолиси учун электр энергиясидан фойдаланишнинг базавий меъёрини жорий этиш тажрибаси бекор қилиниши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг