Коронавирус

27 март 2020, 10:43

Яна 8 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди (жами — 83 нафар)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарга етди.

27 март 2020, 10:37

Ўзбекистонда коронавирусдан биринчи бемор вафот этди

Коронавирус ташҳиси билан шифохонага ётқизилган 72 ёшли наманганлик аёл ўткир миокард инфарктидан вафот этди.

27 март 2020, 05:41

Коронавирус ҳолатлари сони 75 тага етди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 75 тага етди.

26 март 2020, 21:31

300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати сотиб олинади

Президент 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилишни топширди. Тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказилади.

26 март 2020, 20:33

Ўзбекистон президенти коронавирус масаласида халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича яна бир бор халққа мурожаат қилди. «Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак», — деди у.

26 март 2020, 20:32

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланди

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга рағбатлантириш тўловлари белгиланди. Ушбу жараён давомида коронавирус инфекциясини юқтирган ходимларга 100 млн сўм, саломатлиги тикланмаган ходимларга 250 млн сўм бир маротабали тўлов тўланади.

26 март 2020, 20:19

Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатиши мумкин

Хусусий шифохоналарга коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга вақтинча рухсат берилди. Улар рўйхати ССВ томонидан тендерсиз тузилади. Касалларни даволаш харажатлари эса Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан қопланади.

26 март 2020, 16:08

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади

27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан транспорт воситаларида кириш тўхтатилади. Шу кундан бошлаб шаҳар ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.

26 март 2020, 14:57

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: ниқоб, ёлғон хабарлар ва бошқалар

Сенат қонунчиликка эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Эпидемия шароитида ёлғон хабарларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

26 март 2020, 13:41

Карантин қоидаларини бузган 980 киши маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларини бузгани учун 980 кишига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

26 март 2020, 13:11

Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

27 мартдан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар икки ой давомида хизматлардан узилмайди.

26 март 2020, 12:41

Коронавирусга қарши курашиш учун касалхоналар қурилиши бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун шифохоналар қурилиши бошланди. Улардан биринчисини 5 кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

26 март 2020, 11:08

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

26 март 2020, 00:09

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди

Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.

25 март 2020, 23:59

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

25 март 2020, 22:26

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.

25 март 2020, 18:15

Давлат объектларини ижарага олган тадбиркорлар фойдаланмаган давр учун тўловлардан озод қилинди

Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлар карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинди.

25 март 2020, 17:57

Сўров: Респондентларнинг 54 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ошганини маълум қилди

«Ижтимоий фикр» сўров ўтказган 54 фоиз респондентлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари коронавирус сабабли ошганини маълум қилди. Айниқса, Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси нарх ошганини қайд этган.

25 март 2020, 17:13

Аи-92 маркали бензин нархи пасайди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Аи-92 маркали бензин нархини 200 сўмга пасайтирди. Нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашиши кутилмоқда

25 март 2020, 17:03

Коронавирус аниқланганлар сони 56 нафарга етди

Хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 56 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг