Коронавирус

26 март 2020, 20:19

Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатиши мумкин

Хусусий шифохоналарга коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга вақтинча рухсат берилди. Улар рўйхати ССВ томонидан тендерсиз тузилади. Касалларни даволаш харажатлари эса Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан қопланади.

26 март 2020, 16:08

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади

27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан транспорт воситаларида кириш тўхтатилади. Шу кундан бошлаб шаҳар ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.

26 март 2020, 14:57

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: ниқоб, ёлғон хабарлар ва бошқалар

Сенат қонунчиликка эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Эпидемия шароитида ёлғон хабарларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

26 март 2020, 13:41

Карантин қоидаларини бузган 980 киши маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларини бузгани учун 980 кишига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

26 март 2020, 13:11

Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

27 мартдан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар икки ой давомида хизматлардан узилмайди.

26 март 2020, 12:41

Коронавирусга қарши курашиш учун касалхоналар қурилиши бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун шифохоналар қурилиши бошланди. Улардан биринчисини 5 кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

26 март 2020, 11:08

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

26 март 2020, 00:09

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди

Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.

25 март 2020, 23:59

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

25 март 2020, 22:26

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.

25 март 2020, 18:15

Давлат объектларини ижарага олган тадбиркорлар фойдаланмаган давр учун тўловлардан озод қилинди

Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлар карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинди.

25 март 2020, 17:57

Сўров: Респондентларнинг 54 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ошганини маълум қилди

«Ижтимоий фикр» сўров ўтказган 54 фоиз респондентлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари коронавирус сабабли ошганини маълум қилди. Айниқса, Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси нарх ошганини қайд этган.

25 март 2020, 17:13

Аи-92 маркали бензин нархи пасайди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Аи-92 маркали бензин нархини 200 сўмга пасайтирди. Нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашиши кутилмоқда

25 март 2020, 17:03

Коронавирус аниқланганлар сони 56 нафарга етди

Хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 56 нафарга етди.

25 март 2020, 16:26

Коронавирус беморлари орасида турли ҳудудлардан фуқаролар бор

Ҳозирда 55 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улар орасида Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан бўлган фуқаролар бор.

25 март 2020, 16:03

ИИВ чиқиндихонадан тиббий ниқоблар йиғиб юрган эркак ҳақида маълумот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати чиқинди тўкиш жойидан тиббий ниқоблар йиғаётган киши билан боғлиқ видеони ўрганиб чиқди ва тиббий маҳсулотлар қайта сотилмаганини маълум қилди. Вазирлик фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.

25 март 2020, 14:08

Карантин қоидаларига риоя қилмаган 67 киши жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 64 киши маъмурий, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

25 март 2020, 13:34

Тошкент ИИББ фуқаролар қабулини вақтинча тўхтатди

Тошкент ИИББ марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилди. Барча мурожаатлар электрон тарзда ёки телефон орқали қабул қилинади.

25 март 2020, 13:19

«Ижтимоий фикр»: респондентларнинг 75,4 фоизи коронавирус ҳақида етарлича хабардор

«Ижтимоий фикр» сўрови респондентларининг 75 фоиздан зиёди коронавирус тўғрисида тўла даражада хабардор, қарийб 94 фоизи инфекция юқиш йўллари тўғрисида маълумотга эга.

25 март 2020, 13:06

Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаганларга вақтинча маъмурий чора кўрилмайди

24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, техник кўрикдан ўтказиш идоралари фуқаролар қабулини тўхтатди. Автомобилни техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг