Коронавирус

17 апрель 2020, 11:39

Бюджет ташкилотлари ходимларига баъзи тўловлар ҳисобланиши вақтинча тўхтатилади

Давлат бюджетидан 5,1 трлн сўм, маҳаллий бюджетлардан эса 980 млрд сўм мақбуллаштирилади. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ 3,2 трлн сўмлик харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади.

17 апрель 2020, 10:10

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1380 нафарга етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 31 тага ошиб, жами 1380 тага етди.

17 апрель 2020, 09:00

Карантин шароитида ногиронлиги бор шахслар нималарга муҳтож бўлмоқда?

Коронавирус маълумотлари ногиронлиги бор шахслар учун тушунарлими ва уларнинг ижтимоий ҳимояси етарлими? Ўзини изоляция қилишдан ким кўпроқ зиён кўрмоқда ва уларга қандай ёрдам бериш керак?

16 апрель 2020, 22:32

Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди

Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди. 2020 йил ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган фуқаролар эпидемиологик вазият барқарорлашмаса, ҳозирги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади.

16 апрель 2020, 19:49

Карантин режимини бузганлик учун жавобгарлик: Жаҳон тажрибаси

Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин режимини бузганларга дунё мамлакатларида қандай жазо қўлланилмоқда? Бу ҳақда юридик фанлар доктори Исламбек Рустамбеков ва юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шохжаҳон Хўжаев мақоласида батафсил танишишингиз мумкин.

16 апрель 2020, 19:46

Солиқ органлари ходимлари давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш тавсиясини қўллаб-қувватлади

Солиқ органлари ходимларининг аксарияти давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. «Давлат органлари ходимларининг иш ҳақини камайтириш бюджет харажатларини оптималлаштиришдаги адолатли ва муҳим қадам», — дея таъкидлади ДСҚ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

16 апрель 2020, 19:08

Ҳукумат ишини йўқотганларга молиявий ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда

Ҳукумат карантин сабабли ишини йўқотганларга нақд пул кўринишида ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, гап миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда ва бу катта маблағларни талаб қилади.

16 апрель 2020, 18:16

Тошкентда кийим-кечак ва мавсумий маҳсулотлар савдоси учун кўчма бозорлар ташкил этилмоқда

Тошкентда аҳолининг ёзги кийим-кечак ва бошқа мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма савдо нуқталари ташкил этилмоқда.

16 апрель 2020, 17:10 1

Тошкентда 70 ёшли бемор коронавирусдан соғайди

Тошкентда коронавирус аниқланган 70 ёшли бемор инфекциядан тўлиқ халос бўлди. Жами соғайганлар 129 нафарга етди.

16 апрель 2020, 16:02

АҚШ Ўзбекистонга озиқ-овқат ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон АҚШдан 35 мингдан зиёд кам таъминланган фуқаролар учун қарийб 400 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини қабул қилиб олди.

16 апрель 2020, 15:56

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 128 кишига етди

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган коронавирус бемори тузалди. У Россиядан 22 март куни қайтган ва карантинга олинган бўлган. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 128 кишига етди.

16 апрель 2020, 15:00

Бухорода 20 нафар COVID-19 бемори соғайди, жами тузалганлар эса 127 кишига етди

Бухорода яна 20 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Уларнинг барчаси хориждан келган.

16 апрель 2020, 14:11

Билл Гейтс жамғармаси ЖССТни молиялаштириш миқдорини оширади

Bill & Melinda Gates Foundation Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштириш миқдорини 250 миллион долларгача оширади. Бу маблағлар коронавирус пандемиясига қарши курашга йўналтирилади.

16 апрель 2020, 14:00

Май ойидан пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади

Май ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади. Ушбу тартиб карантин чеклови бўлиб, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар давом этади.

16 апрель 2020, 13:52

Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда. Қурилиш ишларини 10 кунда якунига етказишга кўрсатма берилган.

16 апрель 2020, 11:34

Германия карантин чораларини юмшатишга қарор қилди

Германия канцлери Ангела Меркель карантин чоралари қисман олиб ташланишини маълум қилди. Ҳозирча дўконлар ва мактаблар очилади.

16 апрель 2020, 11:07

Дунёда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 2 миллиондан ошди

Дунёда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2 миллиондан ошди. COVID-19 ҳолатларининг аксарияти АҚШ, Испания ва Италияда қайд этилди.

16 апрель 2020, 11:02

Бюджет харажатлари оптималлаштирилади

Ўзбекистон президенти коронавирус пандемияси ва глобал инқироз шароитида бюджет харажатларини оптималлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Долзарб бўлмаган лойиҳалар ва харажатлар кечиктирилади.

16 апрель 2020, 10:07

Коронавирус яна 47 нафар кишида аниқланди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 47 тага ошиб, жами 1349 тага етди.

15 апрель 2020, 22:45

Коронавирус ҳолатлари сони 1300 тадан ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 27 тага ошиб, жами 1302 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг