Коронавирус

15 апрель 2020, 16:28

Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари таркиби алмашди

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институти клиникасининг 67 нафар тиббиёт ходими реабилитацияга кузатилди. Уларнинг ўрнини навбатдаги ходимлар эгаллашди.

15 апрель 2020, 16:12

Коронавирус беморлари сони 1275 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 61 кишига кўпайиб, 1275 кишига етди.

15 апрель 2020, 16:02

Коронавирусдан тузалган кишини ҳақоратлаган шахс жаримага тортилади

Коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлган кишини ҳақорат қилган шахсга 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган.

15 апрель 2020, 14:45 2

Андижонда 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

Андижон вилоятида 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган.

15 апрель 2020, 13:47

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари — Молия вазирлиги

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 1,596 трлн сўм (157,7 млн доллар) келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари 756 млрд сўмга (74,7 млн доллар) тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми шифохона ва карантин учун махсус муассасаларни қуришга йўналтирилган.

15 апрель 2020, 12:32

Ўзбекистон Венгрияга 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди

Ўзбекистон Венгрияга коронавирус билан курашиш учун 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди.

15 апрель 2020, 12:29

Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқори — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров карантин чораларининг май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи биринчи чоракда 4,1−4,4 фоиз атрофида ўсган, экспорт 11 фоизга, импорт эса 10 фоизга қисқарган.

15 апрель 2020, 11:55

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатади

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни вақтинча тўхтади. Трамп бу қарорни ташкилот ўзининг асосий вазифасини бажара олмагани билан асослади. Ўз навбатида, БМТ бош котиби ҳозир ЖССТ учун ресурсларни камайтириш вақти эмаслигини таъкидлади.

15 апрель 2020, 10:11

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 1214 тага етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 49 тага ошиб, жами 1214 тага етди.

14 апрель 2020, 23:36

Коронавирус беморлари сони 1165 кишига етди

14 апрель кни Ўзбекистонда яна 167 нафар коронавирус бемори аниқланиб, умумий 1165 кишига етди.

14 апрель 2020, 22:50

Йирик объектлардаги қурилишлар қайта тикланади

Махсус комиссия йирик объектларда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда қурилиш, реконструкция ва таъмир ишларини олиб боришга рухсат берди. Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Чинозда ҳам карантин чекловлари жорий этилди.

14 апрель 2020, 22:35

Пандемия ва иқтисодий кома: Яшаб қолиш режими

Иқтисодчи Ботир Қобилов — коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий комалар давридаги карантин чоралари, иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисида.

14 апрель 2020, 21:01

Шавкат Мирзиёев: «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз»

Ўзбекистон президенти коронавирус билан курашда унинг барвақт олдини олиш учун барча имкониятларни ва ресурсларни ишлатиш кераклигини эслатиб ўтди. Карантиннинг қачон бекор қилиниши бўйича халқ билан маслаҳат қилиниши айтилди

14 апрель 2020, 20:04

Пенсия ҳуқуқи ва паспорт муддати тугаганлар учун тўловлар 4 ойга узайтирилди

Пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш муддати келган ёки паспорт муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмаган ҳолда тўлов муддатлари 4 ойга узайтирилди.

14 апрель 2020, 19:09

ЖССТ карантин чекловларини бекор қилишда шошилмасликка чақирди

Италия, Испания ва Австрия коронавирус тарқалиши секинлашгани сабабли карантин чекловларини аста-секин юмшатмоқда. ЖССТ раҳбари эса ушбу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш ҳамда чекловларни соғлиқни сақлаш тизими инфекциянинг иккинчи тўлқинига дош беришга тайёр бўлгандагина юмшатишга чақирди.

14 апрель 2020, 15:45

Коронавирус ҳолатлари 1113 тага етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 59 тага ошиб, жами 1113 тага етди.

14 апрель 2020, 15:31

ИИВ: 60 мингга яқин ҳолатларда карантин қоидалари бузилган

Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 60 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди.

14 апрель 2020, 14:30

Илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди

Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди. Жами тузалганлар сони 100 кишига яқинлашди.

14 апрель 2020, 14:13

Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди

Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилди.

14 апрель 2020, 12:20

Бухорода яна тўрт нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди

Бухоро вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 89 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг