Коронавирус

30 август 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 41,3 мингдан ошди

Ўзбекистонда 143 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2633 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

29 август 2020, 23:50

Коронавирус ҳолатлари сони 41 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 337 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 41 мингтадан ошди.

29 август 2020, 10:08

Коронавирус ҳолатлари 41 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 130 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2701 кишини ташкил этиб, уларнинг 301 нафари оғир аҳволда, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

28 август 2020, 23:55

Кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40,8 мингдан ошди. Коронавирусдан соғайиш даражаси 93 фоизга етди.

28 август 2020, 23:07

Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга ҳар ҳафта поезд жўнатилади

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.

28 август 2020, 20:36

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади

Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

28 август 2020, 19:41

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик тўғрисида огоҳлантирди

Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

28 август 2020, 12:14

Мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди

COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди. Хусусан, мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмайди, ниқобсиз мактабга киришига рухсат берилмайди, ўқувчи ва ўқитувчилар «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан ўтишади.

28 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 40,6 мингдан ошди

Ўзбекистонда 166 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3113 кишини ташкил этиб, уларнинг 279 нафари оғир аҳволда, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

27 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 40,2 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 141 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3338 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

27 август 2020, 00:34

COVID-19 ҳолатлари сони 40 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 390 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40 мингтадан ошди. Соғайганлар сони эса 36,5 мингтадан кўпроқни ташкил этмоқда.

26 август 2020, 20:41

Барча ўқитувчилар 1 октябргача гриппга қарши эмланади

Республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва тиббиёт муассасаларининг 1,5 млн нафардан ортиқ ходимлари бепул гриппга қарши эмланади.

26 август 2020, 20:10

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

26 август 2020, 10:08

Коронавирус ҳолатлари 39,8 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 126 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3518 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

25 август 2020, 23:44

Кун давомида 316 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида сўнгги вақтлардаги энг кам — 316 та коронавирус ҳолати аниқланди (умумий — 39 664 та).

25 август 2020, 20:59

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

25 август 2020, 12:31

Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонга келди

Етти нафар Роспотребнадзор мутахассиси — эпидемиолог, вирусолог ва инфекционистлар — ҳамкасбларига ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келди. Улар онлайн маслаҳатлар бериб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда Россиянинг муваффақиятли тажрибаларини жорий этиш имкониятларини ўрганади.

25 август 2020, 10:48

Мактабларда ўқиш 14 сентябрдан бошланиши таклиф этилди

«Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга юбориши ёки уйда онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак» — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Бу учун ота-оналардан сўровнома тўлдирилиши сўралди. Вазир мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилганлигини ҳам маълум қилди. Синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни 7 сентябрдан очиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг