Коронавирус

13 май 2020, 20:29

Коронавирусдан яна бир бемор вафот этди

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон -томир етишмовчилигидан вафот этди. Вафот этганлар сони 11 нафарга етди.

13 май 2020, 20:15

Самолёт ва поезд қатновлари қисман тикланади

Ўзбекистонда Тошкент билан Нукус, Урганч ва Термиз ўртасидаги авиақатновлар, шунингдек, айрим вилоятларда поездлар ҳаракатини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Хизмат кўрсатишга босқичма-босқич рухсат берилади. Шаҳарларда шахсий автомобилда ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлаш масаласи ўрганилмоқда.

13 май 2020, 18:52

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши дори воситаларини тақдим этди

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун дори воситалари, жумладан аввалроқ мамлакат ҳукумати сўраган гидроксихлорохин ҳапдориларини тақдим этди.

13 май 2020, 18:16

Яна 28 кишида коронавирус аниқланди (жами — 2596)

Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 2596 тага етди. Инфекция аниқланганларнинг барчаси хориждан келган ёки карантинга олинган фуқаролардир.

13 май 2020, 17:48

Хитой Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга жами 2,5 тоннага яқин 13 турдаги тиббиёт воситаларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Улар асосан юқумли касалликлардан ҳимояловчи тиббиёт ниқоблари, кўзойнаклар, махсус кийимлар, масофадан туриб тана ҳароратини ўлчовчи термометр, дезинфекцияловчи аппарат каби энг зарур буюм ва воситалардир.

13 май 2020, 15:14

34 кишига коронавирус юқтирган тиббиёт ходимига жиноий иш очилди

Самарқанд вилоятида тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда, тиббий текширувдан ўтмасдан уй шароитида даволана бошлаганлиги аниқланган. У билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган. Тиббиёт ходимига нисбатан жиноий иш очилган.

13 май 2020, 14:59

Россияда оғир аҳволдаги ўзбекистонликларга бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади

Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ногиронлар, 2 ёшгача болали ва ҳомиладор аёллар, талабалар ҳамда COVID-19 беморларига бир марталик пул маблағлари тўлаб берилади. Ҳомийлар орасида Алишер Усмонов ҳам бор.

13 май 2020, 14:44

Чартер рейслар билан 1200 нафардан ортиқ фуқаро олиб келинди

8 майдан бошланган чартер рейслари орқали хорижий мамлакатлардан 1200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бошқа давлатлардан чартер рейсларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда — янгиланган рўйхат.

13 май 2020, 14:28

ЕТТБ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизни ташкил этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) коронавирус пандемияси туфайли 2020 йили Ўзбекистон ЯИМ 1,5 фоизга ўсишини, 2021 йилда эса 6,5 фоизга қайта кўтарилишини прогноз қилмоқда.

13 май 2020, 13:59

Янги COVID-19 ҳолатлари ниманинг ҳисобига ортаётганига аниқлик киритилди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас. Янги ҳолатлар асосан кимлар орасида аниқланаётгани маълум қилинди.

13 май 2020, 13:39

Фарғонада 1 нафар коронавирус бемори қолди

Фарғонада 6 нафар ва Самарқандда 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2055 нафарга етди.

13 май 2020, 12:08

Ухань шаҳри аҳолиси 10 кун ичида коронавирусга қайта текширилади

Хитойнинг Ухань шаҳрида короновирус беморлари аниқланганлиги сабабли, шаҳар маъмурияти Уханнинг барча 11 млн аҳолисини коронавирус инфекциясига қайта текширишга буюрди. Таҳлилларни 10 кун ичида ўтказиш режалаштирилган.

13 май 2020, 10:20

Коронавирус беморлари сони 2568 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 2568 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 518 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Янги касалланганларнинг 15 нафари хориждан келганлар ва 6 нафари карантин тадбирларига қамраб олинганлар бўлган.

12 май 2020, 23:16

Коронавирус: кунлик ўсиш, соғайганлар ва карантин

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2547 тага, соғайганлар 2040 нафарга етди. Самарқандда 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилади, 9 та шаҳардан чартер рейслар ташкил этилади — COVID-19 бўйича куннинг муҳим янгиликлари.

12 май 2020, 18:23 3

Хориждаги фуқароларни қайтариш бўйича чартер рейслар жадвали эълон қилинди

13 майдан 24 майга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар ташкиллаштирилади. Мамлакатга қайтарилганлар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

12 май 2020, 16:50

Коронавирусдан тузалганлар сони 2000 кишидан ошди

Тошкент шаҳрида 12 нафар, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида 4 нафар, Наманганда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакатда умумий тузалганлар сони 2010 кишига етди.

12 май 2020, 16:00

ССВ: Фарход автоқисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода инфекция аниқланмади

Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланмади. Ҳозирда бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

12 май 2020, 14:09

Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади

13 майдан Самарқандда карантин чоралари кучайтирилади. Автомобилда стикерсиз ҳаракатланиш чекланади, фаолиятига рухсат берилган тадбиркорлик субъектлари ҳар бир мижоз ҳароратини ўлчаб, уларга бепул янги ниқоб ва қўлқоп тарқатиши шарт.

12 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 2500 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 2509 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 511 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 42 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

12 май 2020, 00:22

«Qanotchi» ресторанининг иши судга киритилди

Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси «Qanotchi» ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритган дея баёнот берди ва ушбу иш Маъмурий судга киритилганини маълум қилди. Олдинроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт ҳокимлиги ушбу рестораннинг фаолияти «синов» тариқасида амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг