Коронавирус

11 июн 2020, 06:09

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.

11 июн 2020, 05:14

Кун давомида 103 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 103 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4600 тадан ошди. Шунингдек, 73 киши соғайди, бир бемор вафот этди. Айни пайтда даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир, бири эса ўта оғир аҳволда.

10 июн 2020, 22:15

Россиядан чартер рейс билан келган ва COVID-19 тасдиқланган бемор вафот этди

Хориждан чартер рейс билан келиб, касаллиги тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон — томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 19 нафарга етди.

10 июн 2020, 22:04

Рўйхат: Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда карантин даражаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкентдаги маҳаллалар кесимида карантин даражасини эълон қилди. 513 маҳалладан 42 таси «қизил», 132 таси «сариқ» ва 339 таси «яшил» ҳудудга киради. Тўлиқ рўйхат ва харита.

10 июн 2020, 17:15

44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди (жами — 4591 та)

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 44 та янги COVID-19 ҳолати билан умумий кўрсаткич 4591 тага етди.

10 июн 2020, 16:46

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди

COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.

10 июн 2020, 15:03

Нима учун Тошкент «сариқ» ҳудудда сақлаб қолинмоқда

Тошкентнинг нима учун «сариқ» карантин ҳудудида қолаётганига изоҳ берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакилининг айтишича, ҳозирда фақат касаллик ўчоқлари изоляция қилинмоқда. Жумладан, пойтахтдаги 42 та маҳалла «қизил» зонага киритилган.

10 июн 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 4547 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 4547 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

9 июн 2020, 23:20

Коронавирус ҳолатлари сони 4500 тадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 80 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами 4520 тага етди. Янги ҳолатларнинг 25 таси пойтахт, Тошкент ва Навоий вилоятларида аҳоли орасида қайд этилди.

9 июн 2020, 17:05

34 кишида коронавирус аниқланди (жами — 4482 та)

Ўзбекистонда яна 34 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4482 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг барча Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

9 июн 2020, 14:33

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.

9 июн 2020, 12:51

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган

Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.

9 июн 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 8 нафарга ортиб, жами 4448 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8 июн 2020, 21:30

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.

8 июн 2020, 19:50

Дунё мамлакатлари коронавирус беморини даволаш учун қанча сарфламоқда?

Дунё мамлакатларида битта коронавирус беморини даволаш нархи қанчага тушмоқда? Ҳамма давлатларда ҳам даволаниш бюджет ҳисобидан бепул амалга ошириладими?

8 июн 2020, 17:11

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

8 июн 2020, 17:07

Коронавирус ҳолатлари 4404 тага етди (+52)

Ўзбекистонда яна 52 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4404 тага етди. Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходимида инфекция тасдиқланди.

8 июн 2020, 16:34

Ўзбекистонда пандемия вақтида ишсизлар сони қарийб 2 млн кишига яқинлашди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.

8 июн 2020, 16:27

Махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаган ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди.

8 июн 2020, 16:11

Кунлик рекорд кўрсаткич — 217 та COVID-19 ҳолати аҳоли орасидан аниқлангани маълум қилинди

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг