Коронавирус

4 июн 2020, 07:30

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди

5 июндан бошлаб «сариқ» ҳудудларда меҳмонхоналар ҳамда очиқ ҳаводаги ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилади. Қўшимча равишда, «яшил ҳудудларда» тренажер заллари, таълим марказлари, диний ташкилотлар ва маданият объектлари фаолиятига маълум шартлар асосида рухсат берилади. Жумладан, масжидларда намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш керак бўлади.

3 июн 2020, 22:02

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди

72 ёшли коронавирус бемори ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди. Вафот этган коронавирус беморлари сони 16 кишига етди.

3 июн 2020, 17:37

Яна 46 кишида коронавирус аниқланди (жами — 3815)

Коронавирус ҳолатлари 46 тага кўпайиб, жами 3815 тага етди. Янги аниқланган ҳолатларнинг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 54 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

3 июн 2020, 17:09

Коронавирусдан соғайганлар сони 3000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони жами 3014 нафар кишига етди. Тузалганларнинг 43 нафари Тошкентдаги учта тиббиёт масканларидан, 42 нафари Навоий вилоятидан ва 10 нафари эса Самарқанддан. Кун давомида тузалганларнинг сони 95 кишига етди.

3 июн 2020, 13:29

«Қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга»

Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётини барқарорлаштиришга қодир деб ҳисоблайди. Пандемия сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қандай муаммолар юзага келиши ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ЖБнинг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря хулосалари.

3 июн 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 3769 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 3769 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 7 нафари Тошкент вилоятида ва 2 нафари Сирдарё вилоятида аниқланган.

2 июн 2020, 23:33

Кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус инфекцияси тасдиғини топди ва жами ҳолатлар 3760 тага етди. Аҳоли орасидаги ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида аниқланди. 2 беморнинг аҳволи ўта оғир.

2 июн 2020, 17:39

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайиб, жами 3750 тага етди. Кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

2 июн 2020, 10:29

Бухоронинг икки туманида карантин чекловлари қатъийлашди

2 июндан Бухоро вилоятидаги Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларида шахсий автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши тўхтатилди. Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан стикерсиз фақатгина куннинг муайян вақтида кириб-чиқишга рухсат берилди. Вилоятда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун рухсат берилади.

2 июн 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3718 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3718 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 2 нафари юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси орасида 2 та ҳолат қайд этилган.

1 июн 2020, 21:39

Япония Ўзбекистонга коронавирусга қарши чоралар учун $1,9 млн ажратмоқда

Япония ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши тезкор жавоб чораларини кўриши учун 1,9 млн доллар ажратмоқда.

1 июн 2020, 17:21

Самолёт ва поездларда коронавирусдан сақланиш чоралари

Коронавирус пандемияси шароитида сафарга чиқадиганлар нималарга эътибор бериши лозим? «Газета.uz» самолёт ва поезд йўловчилари учун қўшимча эҳтиёт чораларини тавсия этади.

1 июн 2020, 17:16

Коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайди (жами — 3673)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайиб, жами 3673 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлар аҳоли орасида 5 нафар, карантин марказидагилар 4 нафар ва қолган 2 нафари эса халқаро юк ташувчилар орасида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 50 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

1 июн 2020, 12:19

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди

Арманистон бош вазири Никол Пашинянда ва унинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таъкидланишича, у музокаралар давомида хизмат кўрсатаётган официантдан COVID-19 билан зарарланган. Даволаниш пайтида бош вазир ўз уйидан туриб ишлашни давом эттиришини маълум қилган.

1 июн 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3662 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3662 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (10), Сирдарё вилоятида (2), Тошкент вилоятида (2) ва Наманган вилоятида (1) қайд этилган.

1 июн 2020, 10:00

Самарқандда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бунда, автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) ҳаракатланиши кўзда тутилган.

31 май 2020, 17:55

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди (жами — 15)

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка — юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.

31 май 2020, 12:58

Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирусда гумонланаётган шахс кўплаб беморлар билан мулоқотда бўлгани учун туман ҳудуди тўлиқ карантинга олинди.

30 май 2020, 23:48

Кун давомида 58 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3546 тага етди. «Ўрикзор» бозори сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди.

30 май 2020, 17:32

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг