Коронавирус

25 май 2020, 17:07

Коронавирус ҳолатлари 9 тага кўпайди

Коронавирус беморлари сони яна 9 нафарга ортиб, жами 3189 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 25 тага етди.

25 май 2020, 13:58

«Ипотека банк» бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланди

Тошкентдаги республика «Ипотека банк» ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. У билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари 14 кунлик карантин назоратига, қолган ҳамкасблари эса ўз уйларида тиббий назоратга олинган.

25 май 2020, 12:51

ДСҚнинг бошқа ходимларида коронавирус аниқланмади

Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан олинган COVID-19 тест таҳлиллари натижалари манфий бўлиб чиқди. ДСҚ Марказий аппарати карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.

25 май 2020, 11:52

Жанубий Кореядан яна бир инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.

25 май 2020, 10:15

Коронавирус беморлари сони 3180 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3180 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (6), Қорақалпоғистонда (4), Самарқандда (5) ва Тошкент вилоятларида (1) қайд этилди. Республикада инфекциядан 602 киши даволанмоқда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

23 май 2020, 23:07

ДСҚ ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди. Ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.

23 май 2020, 18:19

Кейинги икки ҳафта ичида яна 17 та чартер рейс ташкил этилади

Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.

23 май 2020, 15:58

«Ўрикзор» бозори карантинга ёпилди

Тошкентдаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди, бозор вақтинчалик ёпилди.

22 май 2020, 23:11

Коронавирус ҳолатлари 8 тага кўпайди (жами — 3036 та)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 8 тага кўпайиб, жами 3036 тага етди. Кун давомида 69 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлса, 46 таси аҳоли орасида аниқланди.

22 май 2020, 20:42

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида карантин кучайтирилди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани маркази Жума шаҳрида ҳаракат вақтинча тўхтатилди. Мазкур қарор коронавирус туман бўйлаб тарқалмаслиги мақсадида қабул қилинди.

22 май 2020, 20:17

ССВ: Навоий вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ўсмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ортганини хабар қилди. Вилоятда 66 та ҳолат тасдиқланган бўлса, инфекция юқтирганлар орасида хориждан келганлар йўқ. Асосий ўчоқ — Зарафшон шаҳри.

22 май 2020, 16:44

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча $3 млн ажратади

АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратади. Вашингтоннинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами жаъми 5,92 млн долларни ташкил этди.

22 май 2020, 14:34

Бухородаги охирги коронавирус беморлари соғайди

Бухоро вилоятида даволанаётган сўнгги 2 нафар COVID-19 бемори ҳам тўлиқ соғайди. Республика бўйича тузалганлар сони 2438 нафарга етди.

22 май 2020, 14:04

Бухорода инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пуллар талон-тарож қилинди

Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва врач-дезинфекционисти инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни талон-тарож қилгани аниқланди.

22 май 2020, 12:20

Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини жўнатди

Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди.

22 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 3000 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3006 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (5), хориждан келганлар (6), Навоийда (15), Самарқандда (13). Республикада инфекциядан 586 киши даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

21 май 2020, 23:35

Коронавирус яна 3 кишидан аниқланди (жами — 2967)

Ўзбекистонда аниқланган COVID-19 ҳолатлари 3 тага ошиб, жами 2967 тага етди. 20 та ҳолат аҳоли орасидан қайд этилди — коронавирусга чалинган 3 киши 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига инфекция юқтирган.

21 май 2020, 17:11

Яна 14 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайиб, 2964 тага етди.

21 май 2020, 16:33

Коронавирусдан соғайганлар сони 2400 нафардан ошди

Тошкентда даволанаётган 35 бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 2407 нафарга етди. Соғайганлар орасида 2 нафар Тожикистон фуқароси ҳам бор.

21 май 2020, 16:14

Самарқанддаги тез тиббий ёрдам маркази карантинга олинди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали беморлар ва тиббиёт ходимларида COVID-19 аниқлангани сабабли карантинга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг