Коронавирус

1 июн 2020, 17:21

Самолёт ва поездларда коронавирусдан сақланиш чоралари

Коронавирус пандемияси шароитида сафарга чиқадиганлар нималарга эътибор бериши лозим? «Газета.uz» самолёт ва поезд йўловчилари учун қўшимча эҳтиёт чораларини тавсия этади.

1 июн 2020, 17:16

Коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайди (жами — 3673)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайиб, жами 3673 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлар аҳоли орасида 5 нафар, карантин марказидагилар 4 нафар ва қолган 2 нафари эса халқаро юк ташувчилар орасида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 50 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

1 июн 2020, 12:19

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди

Арманистон бош вазири Никол Пашинянда ва унинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таъкидланишича, у музокаралар давомида хизмат кўрсатаётган официантдан COVID-19 билан зарарланган. Даволаниш пайтида бош вазир ўз уйидан туриб ишлашни давом эттиришини маълум қилган.

1 июн 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3662 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3662 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (10), Сирдарё вилоятида (2), Тошкент вилоятида (2) ва Наманган вилоятида (1) қайд этилган.

1 июн 2020, 10:00

Самарқандда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бунда, автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) ҳаракатланиши кўзда тутилган.

31 май 2020, 17:55

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди (жами — 15)

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка — юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.

31 май 2020, 12:58

Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирусда гумонланаётган шахс кўплаб беморлар билан мулоқотда бўлгани учун туман ҳудуди тўлиқ карантинга олинди.

30 май 2020, 23:48

Кун давомида 58 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3546 тага етди. «Ўрикзор» бозори сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди.

30 май 2020, 17:32

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.

30 май 2020, 14:39 1

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.

30 май 2020, 13:47

Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарори билан карантин мамлакатда карантин муддати 15 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, 1 июндан бошлаб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда айрим фаолият турларига рухсат берилди.

30 май 2020, 13:05

Вилоятлар ўртасида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади

Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.

30 май 2020, 12:51

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари қайта кўриб чиқилди (рўйхат)

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

29 май 2020, 23:48

Кун давомида 44 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда жума куни 44 кишида коронавирус аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3488 тага етди. Янги ҳолатларнинг 32 таси карантинга олинганлар, 4 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ва 8 таси аҳоли орасида аниқланди.

29 май 2020, 19:46

Президент Зангиотада кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди

Президент Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.

29 май 2020, 18:46

Коронавирус тузоғида. Ўзбекистонга қайта олмаётганлар ҳикояси

«Газета.uz» коронавирус сабабли бегона юртларда қолиб кетган ва ватанга қайта олмаётган ўзбекистонликларнинг ўй-хаёллари, ўзга мамлакатларда карантиндаги ҳаёти ва бошидан кечирган воқеалар акс этган ҳикояларини тайёрлади.

29 май 2020, 18:43

Зарафшонда карантин майдони қурилмоқда

Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳрида 650 ўринга мўлжалланган контейнерлардан иборат карантин майдони қурилиши бошланди. Мазкур карантин майдонининг қурилиши шаҳарда эпидемиологик вазият чигаллашгани сабабли бошланган.

29 май 2020, 14:07

Навоийда карантин қоидалари кучайтирилади

Навоийда коронавирус инфекцияси бешта ўчоқ орқали тарқалмоқда. Вилоятда карантин қоидалари кучайтирилади.

29 май 2020, 10:07

Коронавирус беморлари сони 3463 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ортиб, жами 3463 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (2) ва Сирдарё вилоятида (2) қайд этилган.

28 май 2020, 23:37

Кун давомида 75 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 75 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Янги ҳолатларнинг 6 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 21 таси аҳоли ва қолганлари карантинга олинганлар орасидан аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг