Коронавирус

5 июн 2020, 17:28

Яна 22 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 3987)

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3987 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлардан 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент шаҳрида — 8, Наманган вилоятида — 1). Ҳозиргача кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

5 июн 2020, 14:52

Болалар боғчаларининг хавфсиз фаолияти учун талаблар ишлаб чиқилмоқда

Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.

5 июн 2020, 14:19

Сўнгги 14 кун давомида аҳоли орасидан 412 та COVID-19 ҳолати аниқланган

Сўнгги икки ҳафта давомида тасдиқланган 937 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатидан 412 нафари — аҳоли орасидан, 525 нафари — хориждан келган фуқароларда аниқланганини маълум қилди. Таъкидланишича, республика лабораторияларида жами 750 мингтага яқин тест синовлари ўтказилган.

5 июн 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 3965 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 26 нафарга ортиб, жами 3965 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Самарқанд, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

4 июн 2020, 17:15

Коронавирус беморлари сони 3900 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 35 нафарга ортиб, жами 3909 кишига етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Бунда, 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ва 8 нафари эса аҳоли орасида қайд этилган.

4 июн 2020, 15:54

Швеция бош эпидемиологи қатъий карантин киритилмаганидан афсусда

Швеция бош эпидемиологи мамлакатда коронавирус эпидемиясининг бошиданоқ қатъий карантин чекловларини ўрнатилмаганидан афсусланишини айтди. Ҳозирда, мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бўлиб қолмоқда, касалланганларнинг 11,6 фоизи вафот этган.

4 июн 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 3874 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 31 нафарга ортиб, жами 3874 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 8 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

4 июн 2020, 08:10

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади

15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади. Бунда, автобус якуний бекатда дезинфекция қилиниши, салонга фақат ниқобдаги йўловчиларни киритиш ва ҳайдовчиларни ҳам ҳимоя воситалари билан таъминлаш талаб этилади.

4 июн 2020, 07:50

15 июндан айрим ҳудудларда буюм бозорлари ва овқатланиш объектлари фаолияти тикланади

15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва буюм бозорлари фаолиятига муайян шартлар асосида рухсат берилмоқда. Бунда белгиланган шартларга риоя қилиш керак бўлади.

4 июн 2020, 07:30

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди

5 июндан бошлаб «сариқ» ҳудудларда меҳмонхоналар ҳамда очиқ ҳаводаги ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилади. Қўшимча равишда, «яшил ҳудудларда» тренажер заллари, таълим марказлари, диний ташкилотлар ва маданият объектлари фаолиятига маълум шартлар асосида рухсат берилади. Жумладан, масжидларда намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш керак бўлади.

3 июн 2020, 22:02

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди

72 ёшли коронавирус бемори ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди. Вафот этган коронавирус беморлари сони 16 кишига етди.

3 июн 2020, 17:37

Яна 46 кишида коронавирус аниқланди (жами — 3815)

Коронавирус ҳолатлари 46 тага кўпайиб, жами 3815 тага етди. Янги аниқланган ҳолатларнинг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 54 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

3 июн 2020, 17:09

Коронавирусдан соғайганлар сони 3000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони жами 3014 нафар кишига етди. Тузалганларнинг 43 нафари Тошкентдаги учта тиббиёт масканларидан, 42 нафари Навоий вилоятидан ва 10 нафари эса Самарқанддан. Кун давомида тузалганларнинг сони 95 кишига етди.

3 июн 2020, 13:29

«Қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга»

Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётини барқарорлаштиришга қодир деб ҳисоблайди. Пандемия сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қандай муаммолар юзага келиши ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ЖБнинг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря хулосалари.

3 июн 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 3769 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 3769 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 7 нафари Тошкент вилоятида ва 2 нафари Сирдарё вилоятида аниқланган.

2 июн 2020, 23:33

Кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус инфекцияси тасдиғини топди ва жами ҳолатлар 3760 тага етди. Аҳоли орасидаги ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида аниқланди. 2 беморнинг аҳволи ўта оғир.

2 июн 2020, 17:39

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайиб, жами 3750 тага етди. Кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

2 июн 2020, 10:29

Бухоронинг икки туманида карантин чекловлари қатъийлашди

2 июндан Бухоро вилоятидаги Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларида шахсий автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши тўхтатилди. Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан стикерсиз фақатгина куннинг муайян вақтида кириб-чиқишга рухсат берилди. Вилоятда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун рухсат берилади.

2 июн 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3718 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3718 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 2 нафари юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси орасида 2 та ҳолат қайд этилган.

1 июн 2020, 21:39

Япония Ўзбекистонга коронавирусга қарши чоралар учун $1,9 млн ажратмоқда

Япония ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши тезкор жавоб чораларини кўриши учун 1,9 млн доллар ажратмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг