Коронавирус

9 июн 2020, 12:51

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган

Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.

9 июн 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 8 нафарга ортиб, жами 4448 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8 июн 2020, 21:30

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.

8 июн 2020, 19:50

Дунё мамлакатлари коронавирус беморини даволаш учун қанча сарфламоқда?

Дунё мамлакатларида битта коронавирус беморини даволаш нархи қанчага тушмоқда? Ҳамма давлатларда ҳам даволаниш бюджет ҳисобидан бепул амалга ошириладими?

8 июн 2020, 17:11

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

8 июн 2020, 17:07

Коронавирус ҳолатлари 4404 тага етди (+52)

Ўзбекистонда яна 52 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4404 тага етди. Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходимида инфекция тасдиқланди.

8 июн 2020, 16:34

Ўзбекистонда пандемия вақтида ишсизлар сони қарийб 2 млн кишига яқинлашди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.

8 июн 2020, 16:27

Махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаган ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди.

8 июн 2020, 16:11

Кунлик рекорд кўрсаткич — 217 та COVID-19 ҳолати аҳоли орасидан аниқлангани маълум қилинди

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.

8 июн 2020, 15:18

АҚШ Ўзбекистонга 15 мингта COVID-19 тести реагентини ёрдам сифатида тақдим этди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 15 мингта коронавирус тестини ўтказишга мўлжалланган реагентларидан иборат ёрдамнинг биринчи қисмини етказиб берди. Яна 10 мингта тест реагентлари бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонга олиб келинади.

8 июн 2020, 13:49

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган охирги бемор ҳам тузалгани ва сўнгги 17 кун ичида инфекция билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани эълон қилинди. Мамлакатда чегара назоратидан ташқари барча карантин чекловлари олиб ташланди.

8 июн 2020, 11:57

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 7 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

8 июн 2020, 10:12

Коронавирус беморлари сони 4352 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

7 июн 2020, 23:52

Кун давомида рекорд даражада (237 та) коронавирус ҳолати аниқланди

Коронавирус ҳолатлари кун давомида рекорд даражада — 237 тага ўсиб, 4331 тага етди. Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та касаллик аниқланди.

7 июн 2020, 19:11

208 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.

7 июн 2020, 00:24

Кун давомида 87 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.

6 июн 2020, 19:20

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор вафот этди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.

6 июн 2020, 02:17

COVID-19: Инфекция юқтирганлар сони 4000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4000 нафардан ошди. «Яшил» ҳудуд ҳисобланган Қашқадарёда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 160 киши соғайди, 13 беморнинг аҳволи оғир.

5 июн 2020, 17:28

Яна 22 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 3987)

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3987 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлардан 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент шаҳрида — 8, Наманган вилоятида — 1). Ҳозиргача кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

5 июн 2020, 14:52

Болалар боғчаларининг хавфсиз фаолияти учун талаблар ишлаб чиқилмоқда

Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг