Коронавирус

11 октябр 2021, 10:50

Туркия Ўзбекистонга 200 минг доза Sinovac вакцинасини етказиб беради

Туркия Ўзбекистонга 200 минг дозада Sinovac вакцинасини, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори-дармонларини етказиб беради. Вакциналар ва дориларнинг бу партияси дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида Туркия томонидан Ўзбекистонга юборилади.

11 октябр 2021, 09:29

Зангиота 1-сон шифохонасида 160 нафарга яқин бола даволанмоқда — бош шифокор

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг таъкидлашича, Covid марказга кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Ҳозирги кунда 160 нафарга яқини болалар даволанмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу кунгача Ўзбекистонда 117 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланган. Касалланган ўрта ҳолатдаги бемор муолажаси учун давлат ҳисобидан 15 млн сўмгача маблағ сарфланаётгани маълум қилинди.

7 октябр 2021, 21:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Финляндия, Дания ва Швециянинг 30 ёшгача бўлган аҳолини Moderna билан эмлашни тўхтатгани, Латвия соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Покистонда зилзила оқибатида 20 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 октябр 2021, 16:49

Индонезияда хитой-ўзбек вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Ушбу вакцинанинг III фаза синовларида жами 4000 нафар кўнгилли иштирок этган ва 92,92% фоиз самарадорликни кўрсатган.

5 октябр 2021, 10:50 1

Кеча 14 июндан буён кунлик коронавирус ҳолатларининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 304 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. Бу 14 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 198 тага кам. Шунингдек, душанба куни 12 кишида пневмония қайд этилди. Бу ССВ пневмония ҳолатлари бўйича маълумот беришни бошлаган 5 июлдан бери энг паст кўрсаткич.

4 октябр 2021, 17:13

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

2 октябр 2021, 21:08

Ўзбекистонда вакцинацияга оид ярим йиллик статистик маълумотлар таҳлили эълон қилинди

Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 53,6 фоизи (қарийб 11,5 миллион нафар) биринчи доза вакциналарини олди. 4,5 миллион нафардан зиёд фуқаролар эса коронавирусга қарши барча босчиқларда эмлаб бўлинган.

1 октябр 2021, 10:59

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 4,5 млн нафардан ошди

30 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 276 минг 625 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 539 минг 621 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 12,94 фоизини ташкил қилмоқда.

30 сентябрь 2021, 11:44

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди

30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.

30 сентябрь 2021, 09:02

Нурмат Отабеков COVID-19 ҳолатлари сони камайиб бораётганига изоҳ берди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков эпидемиологик вазиятнинг яхшиланганини аҳолининг бир қисми касалланиб бўлгани ёки COVID-19га қарши вакциналангани билан боғлади. Бироқ вазиятнинг ёмонлашиш хавфи сақланиб қолмоқда, деди у.

29 сентябрь 2021, 10:15

28 сентябрь куни Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 67 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

29 сентябрь 2021, 08:30 1

Коронавирусга қарши вакцина олиш учун 16 та сабаб

COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона йўли — вакцинация. Шунга қарамай, дунё бўйлаб ихтиёрий тарзда эмланишдан бош тортиш ҳолатлари учрамоқда. Гарвард университети Кеннеди мактабининг Белфер маркази коронавирусга қарши эмланиш учун 16 та сабабларни келтирди.

28 сентябрь 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,88 сўмга кўтарилиб, 10 675,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

28 сентябрь 2021, 15:02 1

12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланиши мумкин

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида COVID-19`га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди.

28 сентябрь 2021, 10:32

27 сентябрь куни Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 406 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 37 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

27 сентябрь 2021, 10:55

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. Бу 21 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 101 тага кам. Шунингдек, якшанба куни 68 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

26 сентябрь 2021, 10:21

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 94 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

25 сентябрь 2021, 10:37

Cўнгги 1 ҳафта ичида Ўзбекистонда 26 киши коронавирусдан вафот этди

Жума куни 508 кишида коронавирус инфекция қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. Сўнгги 1 ҳафта ичида касалликдан вафот этганлар сони 26 кишини ташкил қилди.

24 сентябрь 2021, 19:09

Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

24 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 2 млн 499 минг 668 дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозани ташкил қилмоқда.

24 сентябрь 2021, 11:41

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 4 млн нафардан ошди

23 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 853 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 007 минг 732 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 11,43 фоизини ташкил қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг