Коронавирус

13 август 2020, 11:16 1

Карантинда сақлаш муддати 7 кунга қисқартилиши мумкин

Карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган ҳолда 7 кун этиб белгиланади. «Қизил», «сариқ» ва «яшил» рейслар рўйхати янгиланди.

13 август 2020, 10:32

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 15 августдан Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди.

13 август 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 32,8 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 32837 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

13 август 2020, 01:56

17 августдан масжидлар фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб барча диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолиятига рухсат берилди. Бунда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши шарт. Жума намозини вақтинча адо этмаслик белгиланди.

13 август 2020, 01:37

Covid-19 кунлик статистикаси: 671 та янги ҳолат аниқланди, 1569 бемор соғайди

12 август куни Ўзбекистонда 671 та янги коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 32,5 мингдан ошди. Кун давомида 1569 нафар бемор соғайди.

12 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 32,2 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 232 нафарга ортиб, жами 32215 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

11 август 2020, 20:44

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.

11 август 2020, 18:18

Самарқанд вилоятида карантин қоидалари юмшатилади

Самарқанд вилоятида 12 августдан айрим соҳаларда карантин қоидалари юмшатилмоқда. Жумладан, автомобилларда стикерсиз ҳаракатланиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар фаолиятини ташкил этишга ижозат берилмоқда.

11 август 2020, 15:08

Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини, тез орада вакцина катта миқдорда ишлаб чиқарила бошланишини маълум қилди. Кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

11 август 2020, 13:52

ОТБ вице-президенти — инвестицияларнинг тўртта йўналиши ҳақида

Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шисинь Чен Осиё мамлакатларига пандемия сабабли юзага келган инқирозни енгишда ёрдам берадиган тўртта йўналишни таклиф қилди. Улар орасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳалари ҳам бор.

11 август 2020, 12:18

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 20 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 20 млндан ошди. Бунда, 12,35 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 736 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Ҳозиргача АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

11 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 31,5 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 241 нафарга ортиб, жами 31545 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.

10 август 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 30,8 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 211 нафарга ортиб, жами 30820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар COVID-19 бемори вафот этди.

9 август 2020, 01:58

Коронавирус ҳолатлари сони 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 29918 тага (кунлик ўсиш 693 та), соғайганлар — 21316 нафарга (+936), вафот этганлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, 188 нафарга (+5) етди.

8 август 2020, 00:46

Кун давомида 690 та коронавирус ҳолати қайд этилди, 793 бемор соғайди

Жума куни Ўзбекистонда 690 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 29 225 тага етди. Соғайганлар 20 минг нафардан ошди.

7 август 2020, 18:13

Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди

Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.

7 август 2020, 16:30

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида

Коронавирусли пневмония оддий пневмониядан қандай фарқ қилади, у қандай даволанади, компьютер томографисининг аҳамияти нимада, нафас олиш бўйича қандай машқлар қилиш мумкин? Anhor.uz нашрининг коронавирус беморларини даволовчи фтизиатр Надежда Шкловец билан интервьюсини тақдим этамиз.

7 август 2020, 13:09

«Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади» — Сенат раиси

«Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур», — дея таъкидлади Сенат раиси Танзила Норбаева.

7 август 2020, 12:44

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари 1 млрд 750 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилишган

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилинган, дея маълум қилди сенат раиси Танзила Норбаева. У шунингдек «Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун ишламаётганига эътибор қаратди.

7 август 2020, 11:57

Сенат коронавирус қурбонларининг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади

Сенаторлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа фуқароларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг