Коронавирус

21 июл 2020, 17:04 1

Расман тасдиғини топган коронавирус ҳолатлари 17 755 тага етди (+165)

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 165 нафарга ошиб, умумий кўрсаткич 17 755 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг асосий қисми — 104 таси Тошкентда, 54 таси эса Андижонда аниқланди.

21 июл 2020, 16:50

Паркентда карантин қоидаларини бузганларга 397,6 млн сўмлик жарималар ёзилмагани аниқланди

Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.

21 июл 2020, 16:25

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин

Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.

21 июл 2020, 16:15

Қувайт Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 5,6 млн доллар ажратади

Қувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусга қарши курашда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратишни маъқуллади.

21 июл 2020, 15:27 1

Алишер Қодиров хориждан ватандошларни олиб келишни тўхтатишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Исроил тажрибасига суянган ҳолда хориждан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштиришни таклиф қилди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барчани қайтаришга ваъда берган эди.

21 июл 2020, 11:41

Қатор футболчиларда COVID-19 аниқлангани сабабли Суперлиганинг кейинги тури қолдирилди

«Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Сурхон» футбол клубларининг ўндан зиёд ўйинчиларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Суперлига учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади.

21 июл 2020, 10:19

Коронавирус ҳолатлари 17,6 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 17590 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

20 июл 2020, 23:54

Кун давомида 562 кишида коронавирус тасдиқланди (умумий — 17314)

Ўзбекистонда 20 июль куни 562 та коронавирус ҳолати тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 17314 тага етди. Соғайганлар, карантиндагилар ва вафот этганлар статистикаси, ҳудудлардаги вазият.

20 июл 2020, 22:14

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди

Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.

20 июл 2020, 18:33

2020 йилда «Олтин тўп» мукофоти топширилмайди

COVID-19 пандемияси сабабли бу йил сайёранинг энг яхши футбол ўйинчиси аниқланмайди. «Олтин тўп» мукофот таъсис этилганидан бери биринчи марта топширилмайди.

20 июл 2020, 17:57

Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

Кучайтирилган тартиб даврида тез тиббий ёрдам ходимлари маошларига ойлик қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади. Унга кўра, врач ходимлар — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимлари — 1,5 млн сўм ва ҳайдовчилар — 1 млн сўм оладиган бўлди.

20 июл 2020, 17:49

UzAuto тез тиббий ёрдам автомобилларини ССВга тақдим этди

Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадида UzAuto 27 та ISUZU D-Max ва 250 дона Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этди. Шунингдек, Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси кейинги ҳафтадан етказиб берилади.

20 июл 2020, 17:06

Яна 183 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 17149)

Коронавирус беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 17149 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

20 июл 2020, 16:53

Яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли ва 42 ёшли тошкентлик беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этдилар. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

20 июл 2020, 15:36

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди

Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони уч баравар кўпайиб, кунига 6 мингтага етди. Тез ёрдам машиналари сони эса 178 дан 300 гача оширилди.

20 июл 2020, 12:03

Шавкат Мирзиёев мамлакатга кислород концентраторларини етказиш бўйича топшириқ берди

Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

20 июл 2020, 11:39

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

20 июл 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 16,9 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 214 нафарга ортиб, жами 16966 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навойи вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

20 июл 2020, 00:43

Кун давомида 566 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 566 тани, умумий 16762 тани ташкил этди. 4 кишининг COVİD-19 асоратларидан вафот этгани тасдиқланди.

19 июл 2020, 14:53

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида

Организм коронавирусдан қандай ҳимояланади, ушбу жараёнга аралашиш керакми, иммунитетни кучайтирадиган воситалар фойдалими ва карантин чекловлари муҳимми? Anhor.uz нашрининг иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан интервьюсини тақдим этамиз.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг