Коронавирус

30 июл 2020, 18:50

Ўктам Барноев коронавирусдан даволанмоқда

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.

30 июл 2020, 17:57 1

Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди

Ўзбекистонда энг камида 540 нафар тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Икки шифокорнинг COVID-19 сабабли вафот этгани расман қайд этилган, дея хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров.

30 июл 2020, 17:04

Коронавирус ҳолатлари 23 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 23078 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

30 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 22,8 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 287 нафарга ортиб, жами 22872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Навоий, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

30 июл 2020, 00:10

Коронавирус рекордлари: кун давомида 692 та янги ҳолат қайд этилди, 672 киши соғайди

29 июль куни Ўзбекистонда 692 кишида коронавирус тасдиқланди, 672 киши эса инфекциядан соғайди. 5 киши, жумладан, 22 ёшли ҳомиладор аёл оламдан ўтди. 172 беморнинг аҳволи ўта оғир.

30 июл 2020, 00:04 1

Нурмат Отабековда коронавирус тасдиқланди

Ўзбекистон бош давлат санитар инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.

29 июл 2020, 17:56

ССВ: 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Ўзбекистонда шу вақтда қадар 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани, улардан 120 нафарининг соғайгани маълум қилинди. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.

29 июл 2020, 17:15

Яна 205 нафар кишида коронавурус аниқланди

Коронавирус беморлари сони 205 нафарга ортиб, жами 22374 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 190 нафари Тошкент шаҳрида, 96 нафари Карантин марказида, 11 нафари Андижон вилоятида ва қолган 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланди.

29 июл 2020, 16:36

Сирдарёлик 70 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 70 ёшли сирдарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.

29 июл 2020, 15:15

Юнусобод туманида COVID-19 га тест топшириш тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда

Юнусобод туманидаги «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ерда аҳоли COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.

29 июл 2020, 14:45

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 128 нафарга етди.

29 июл 2020, 12:42

Қозоғистонда карантин яна икки ҳафтага узайтирилади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда июль ойи охиригача амалда бўлган карантин тадбирларини яна икки ҳафтага чўзиш ва ундан кейин босқичма-босқич юмшатишни буюрди.

29 июл 2020, 12:29

Лукашенко коронавирусни «оёқда» ўтказганини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.

29 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 22,1 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 22169 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

28 июл 2020, 23:56

COVID-19: Кун давомида икки рекорд қайд этилди — касалланиш ва соғайиш бўйича

28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ва ундан соғайиш бўйича рекорд қайд этилди. Умумий кўрсаткич эса 21893 тага етди. 91 беморнинг аҳволи ўта оғир.

28 июл 2020, 17:04

Коронавирус ҳолатлари 21,7 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 193 нафарга ортиб, жами 21699 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 122 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

28 июл 2020, 13:00

Ўзбекистонда ПЗР-тестлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Ўзбекистонда коронавирусни аниқловчи тест тизими ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ҳозирда 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди. Ушбу стартап ҳафтасига 100 000 та тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

28 июл 2020, 11:47

Тиббиёт ОТМ битирувчилари COVID-19 га қарши курашга жалб қилинади

Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларга жалб қилинади.

28 июл 2020, 11:22

Коронавирусга тест натижалари 3 кунда телефон орқали хабар берилади

Президент фармонига кўра, коронавирусга тест натижалари ҳақида 3 кунда хабардор қилинади. Бундан ташқари, уй шароитида даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди.

28 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 21,5 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 297 нафарга ортиб, жами 21506 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Андижон вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг