Коронавирус

Бугун, 10:41

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 млн 248 мингдан ошди. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия мамлакатларида бўлиб турибди.

Кеча, 15:59

Концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарори билан 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди. Бунда концерт саройлари фақат 50 фоизгача тўлдирилиши, ўриндиқларда оралиқ масофа сақланиши ва барча ҳимоя ниқобда бўлиши керак.

20 январ 2021, 10:56

«30−40 фоиз аҳолида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет бўлиши мумкин» — Санитария-эпидемиология хизмати

Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Ботиржон Қурбонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлганлигини таъкидлади. «Жамоавий иммунитет аҳолининг 70−80 фоизи даражасида ҳали шаклланмаган. 30−40 фоиз атрофида бўлиши мумкин», деди у.

19 январ 2021, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистоннинг сақлаш шароити йўқлиги учун Pfizer вакцинасини ишлатишдан бош тортгани, Германиянинг карантин чораларини 15 февралга қадар узайтириши, Туркиянинг коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг иккинчи босқичига ўтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 январ 2021, 13:29

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган 100 минг дона Pfizer вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг дона вакцина олиб келинади. Мамлакатда эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

15 январ 2021, 18:05

Дунё бўйлаб 35 млн инсон COVID-19'га қарши эмланди

Ҳозирда дунё бўйлаб жами 49 мамлакатда 35 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Бир қатор мамлакатларда Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва Sinopharm каби компаниялар вакциналарини қўллашга рухсат берилган.

15 январ 2021, 17:04

Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган

Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.

15 январ 2021, 12:22

Германияда COVID-19 юқтирганлар сони 2 миллиондан ошди

Германияда сўнгги 24 соат ичида 22 368 киши коронавирус юқтирган бўлиб, COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди. Германия ҳукумати узоқ муддатга мўлжалланган жиддий карантин чекловларини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

14 январ 2021, 12:28

ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Вухан шаҳрига келишди

ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойнинг Вухан шаҳрига келиб қўнишди. 2019 йил декабрида айнан ушбу шаҳарда илк бор COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кузатилган.

11 январ 2021, 16:14

Янги коронавирус аниқланган давлатлар билан авиақатновларга қўйилган тақиқ муддати узайтирилди

Янги коронавирус аниқланган Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР билан авиақатновларга қўйилган тақиқ муддати 1 февралгача узайтирилди.

11 январ 2021, 15:10

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўриш билан бошлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

8 январ 2021, 10:19

Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган

Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизида COVID-19га антитаналар аниқланган. Улар касалликни аломатларсиз ўтказган. 7 январь ҳолатига кўра, 1328 киши эмланган.

6 январ 2021, 13:23

Буюк Британияда аниқланган COVID-19 янги штамми ҳозиргача 41 та мамлакатга етиб борган

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Бироқ ушбу штамм ҳозирда ягона эмас, илк бор Жанубий Африкада аниқланган яна бир штамм ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.

4 январ 2021, 23:41

Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида коронавирус беморларини тақсимлаш марказини қуради

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Ўзбекистон қураётган тиббий марказ негизида COVID-19 беморларини тақсимлаш учун марказ очилади. Иншоот баҳорда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

4 январ 2021, 15:59

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошди. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ортиқ бўлиб, вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

3 январ 2021, 10:58

Бир ҳафта ичида авиарейсларда келган 21 йўловчида COVID-19 аниқланди

Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга авиарейсларда келган 21 нафар йўловчида коронавирус аниқланди. Бу вақт давомида 12 та давлатдан 12 мингдан зиёд киши келди.

1 январ 2021, 14:24

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради

31 декабр 2020, 00:45

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади

Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади. Жамғармадаги ўзлаштирилмаган ва қолдиқ маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.

30 декабр 2020, 17:38

Янги йил байрамларини 30 кишидан кўп бўлиб, коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси томонидан 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўпроқ бўлиб, ПЗР тест ёки экспресс тестларни топширган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди.

28 декабр 2020, 18:52

COVID-19'нинг янги штамми ҳақида нималар маълум?

Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг