23 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» Тошкент, Андижон, Наманган ва Термиздаги масжидлардан фоторепортаж тайёрлади.
Нукус воқеалари бўйича 39 нафар судланувчи қаторида журналист Есимкан Қанаатовга ҳам ҳукм ўқилди. У шартли равишда озодликка чиқарилди. Интервью давомида Қанаатов Даулетмурат Тажимуратовнинг «агитацияларига алданиб қолгани»ни айтди ва халқдан «интернетдаги провокацияларга эргашмаслик»ни сўради.
17 март куни Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган яна 39 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 28 нафарига 5 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. 11 нафар айбланувчи эса шартли равишда суд залидан озод қилинди.
Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Жамоатчилик эътирозидан сўнг янги Конституция лойиҳасидан «халқ соғлиғи ва маънавиятини» ҳимоя қилиш мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди. Унинг ўрнига «аҳолининг соғлиғи, ижтимоий ахлоқ» жумлалари киритилди. Бунга фаоллар турлича муносабат билдирди.
Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.
Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.
Тошкентдаги 181-мактаб ўқувчилари «За деньги да» қўшиғига видео олгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг пойтахт ХТББ уларнинг ота-оналари жаримага тортилишини айтди. Аслида-чи, видео ростдан одоб-ахлоққа тўғри келмайдими? Ёки бошқача талқин қилиндими — «Газета.uz» суриштируви.
Солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш имконияти яратилади, 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари фақат тендер орқали ажратилади, 6 та янги маҳаллий йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади, тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади — 1 мартдан нималар ўзгаради?
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси — Тошкентнинг асосий диққатга сазовор масканларидан бири. Ушбу иншоот қисқа вақт ичида пойтахт рамзига айланиб улгурди. «Газета.uz» тошкентликлар эркалаб «Узбечка» деб атайдиган меҳмонхона рамзлари ва унга 50 йил давомида киритилган меъморий ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
Президент қарори билан АИ-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Шунга кўра, бензин нархи март ойидан ошмайди.
12 март куни «V International Tashkent Marathon» ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Профессионал ва ҳаваскор спортчилар 5 мартгача 42 км, 21 км, 10 км, 3 км масофа учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу йил илк бор «Kids Run» пойгаси ҳам бўлиб ўтади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.
Хитой Украина инқирозини сиёсий ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат ўз позициясини тақдим қилди. Унда «совуқ уруш ҳақидаги фикрлардан воз кечиш» ва барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилган.
«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида қор кўчкилари содир бўлди. Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилди. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
Президент қарорига асосан «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланишни ўғрилик жинояти сифатида белгилаш кутилмоқда, ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли қонунни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Ўзэнергоинспекцияга ушбу ресурслардан ноқонуний фойдаланган мансабдорларга жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастурига кўра, ҳозирда анъанавий шаклда тақдим этилаётган 200 та давлат хизмати ДХМлар ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатила бошлайди. Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш проактив тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.
ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган банкнинг Қамаши филиали томонидан 4 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. «ОАВ орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини поймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазири ойлиги кундалик харажатларига етмаётган шифокорларга кутилмаган таклиф билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, бемор меҳр билан даволанса, ўзи рози бўлиб, баракасини бериб кетади. «Ўзини брендини яратса, халқнинг ўзи боқади», — деди Амрилло Иноятов.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг