Архив

27 ноябр 2019, 16:55

Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 30 ноябрь куни очилади

Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 2019 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

27 ноябр 2019, 16:09

Равшан Эрматов ФИФА ҳакамлигига якун ясади

ФИФА арбитри Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. У хизматлари учун AFC Referees Memento Award махсус мукофотига лойиқ кўрилди.

27 ноябр 2019, 15:53

Метронинг Ўзбекистон йўналишида электр етказиб беришда қисқа муддатли узилиш содир бўлди

Метронинг Ўзбекистон йўналишига электр етказиб беришда қисқа муддатли узилиш содир бўлди. Ҳодиса поездлар ҳаракат жадвалига таъмир кўрсатмади.

27 ноябр 2019, 11:48

Нақд пул тушумига эга корхоналар онлайн-кассалардан фойдаланишга ўтади

2022 йилдан тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пул олишда онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтади.

27 ноябр 2019, 11:00

Самарқанддаги ЙТҲда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятидаги аварияда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди — у руль чамбарагида ухлаб қолган ва автомобиль бетон тўсиқ билан тўқнашган.

27 ноябр 2019, 10:45

Ортиқхўжаевнинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Ҳукуматга мурожаат қилинди — Бош прокуратура

Бош прокуратура Kun.uz ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасидаги можаро юзасидан терговга қадар текширув натижаларини эълон қилди. Пойтахт ҳокимининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Ҳукуматга мурожаат қилинди.

26 ноябр 2019, 20:45 1

Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини пасайтириши мумкин

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг қайта молиялаш ставкасининг пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига ижобий таъсир қилади.

26 ноябр 2019, 20:40

Маҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан юридик шахсларнинг солиқ тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

26 ноябр 2019, 20:20

Ҳабиб Нурмагомедов: «Маҳмуд Муродов ўз вазнини ўзгартириши керак»

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

26 ноябр 2019, 20:11 1

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

Ҳукумат қарори билан 2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

26 ноябр 2019, 19:55

Шавкат Мирзиёев Татаристон делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

26 ноябр 2019, 16:31

Бухорода юк машинаси уриб юборган эр-хотин вафот этди

Бухорода эр-хотин юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этди. Улар пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган.

26 ноябр 2019, 14:32 1

Россиянинг бешта олий таълим муассасаси абитуриентларни ноқонуний қабул қилди

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмаган бешта Россия олий таълим муассасаси ўқув йили бошланганига уч ой бўлганига қарамасдан, ноқонуний равишда 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилди.

26 ноябр 2019, 13:13

ДХШни ривожлантириш агентлиги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

Зокир Бозоров Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

26 ноябр 2019, 12:58

Москвада оммавий жанжалда қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Москвада оммавий муштлашув содир этгани учун 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Низо ҳаваскор футбол мусобақасида қоидалар бузилгани сабабли келиб чиққан.

26 ноябр 2019, 09:15

Бир қисм ОТМлар аттестациядан ўтказилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 24 та ОТМни аттестациядан ўтказди. 47,1 фоизи аттестациядан ўтди, 54,2 фоизи — шартли равишда ўтган бўлса, битта ОТМ ўта олмади.

26 ноябр 2019, 08:55

2020 йилдан йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

2020 йил 1 январидан Тошкентда, 1 августдан эса Нукус ва вилоятлар марказларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

25 ноябр 2019, 20:16

Татаристон президенти амалий ташриф билан Самарқандга келди

Татаристон президенти Рустам Минниханов амалий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашиши кутилмоқда.

25 ноябр 2019, 17:26

1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради?

1 декабрдан кучга кирадиган ўзгаришлар — IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишнинг пулли бўлиши, грант ютган ходимларнинг рағбатлантирилиши, тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси ва бошқалар.

25 ноябр 2019, 17:13

Тошкентда 89 та бепул ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди

Тошкентда ташкил этилган 89 та ҳуқуқий маслаҳатхонада сешанба кунлари тергов органлари ходимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг