Архив

10 сентябрь 2019, 11:30

Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди

Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди. Маросимда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди.

10 сентябрь 2019, 11:26

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги агентлик ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

10 сентябрь 2019, 11:18

«Тўққиз йил аввал тўқимачилик кўргазмаси 6 квадрат метр жойни эгалларди, бу йил эса бутун „Ўзэкспомарказ“ майдонини эгаллади» — «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси раиси

«Ўзтўқимасаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров 9−13 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Глобал тўқимачилик кунлари Тошкент 2019» кўргазмаси ҳақида маълумот берди.

10 сентябрь 2019, 11:14

Тошкентда совуқ сув ўчирилиши кутилмоқда

9 сентябрдан 20 октябрга қадар Тошкент туманларида совуқ сув ўчирилади.

10 сентябрь 2019, 10:53

Самарқанддаги Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади

Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилиши натижасида мазкур кўча ёпилди.

10 сентябрь 2019, 10:41

Ангренда поезд ва учта машина тўқнашуви натижасида икки киши вафот этди

Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 автомобиль йўли ва темирйўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Икки киши ҳалок бўлган, уч киши шифохонага ётқизилган.

9 сентябрь 2019, 21:17

Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд бошланди

Тошкентда Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят иши бўйича ёпиқ суд бошланди.

9 сентябрь 2019, 18:32

Атирауда юк автомобилларига шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди

Атирауда ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларига тош отиб шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди.

9 сентябрь 2019, 18:14

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

9 сентябрь 2019, 18:03

Яқин кунларда ҳаво салқин бўлади, бироқ ёғингарчиликлар кутилаётган йўқ

Яқин кунларда ҳаво салқин бўлади, бироқ ёғингарчиликлар кутилаётгани йўқ, ҳафта ўртасига келиб эса илиқ об-ҳаво қайтади.

9 сентябрь 2019, 14:51

Тошкентдан Киевга чартер рейслари очилади

5 октябрдан «Тошкент — Киев — Тошкент» йўналиши бўйича ҳафталик чартер рейси очилади. Икки шаҳар ўртасида самолётлар қатнови 2015 йил май ойидан буён амалга оширилмаётган эди.

9 сентябрь 2019, 14:46

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

9 сентябрь 2019, 14:28

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон — Хитой конференцияси ўтказилади

Тошкентда «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти» мавзусида ўзбек-хитой конференцияси бўлиб ўтади.

9 сентябрь 2019, 14:15

Инновацион ривожланиш вазири Наманган туманидаги мактабларда «вазир соати» ўтказди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган туманидаги мактабларда «вазир соати» ўтказиб, ўқувчиларга ўз болалиги, ёшликдаги кузатувчанлик, тиришқоқлик, билимга чанқоқликнинг самаралари тўғрисида сўзлаб берди.

9 сентябрь 2019, 14:12

Шифохоналарда электрон рецепт бериш тизими жорий этилади

Президент қарори билан 2021 йил 1 мартдан Электрон рецепт бериш тизими Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарида ташкил этиладиган бўлди.

9 сентябрь 2019, 14:00

Тошкентда ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида хонадонда ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 1 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, Олмазор туманида ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида хонадоннинг 3 кв.м. майдони ёнган.

9 сентябрь 2019, 13:44

Қаршида олий ҳарбий авиация билим юрти очилди

Қарши шаҳрида янгидан барпо этилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

9 сентябрь 2019, 13:33

Банк соҳасида рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

9 сентябрь 2019, 13:23

Алимент низоси сабабли эркак собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда яшовчи эркак собиқ турмуш ўртоғи билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, собиқ турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирган.

9 сентябрь 2019, 12:53

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг