Архив

3 феврал 2020, 23:29

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистоннинг мўтадил ташқи сиёсат юритишини эътироф этди, аммо бошқа давлатлар истаги билан қарор қабул қилмасликка чақирди. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги мақсад ва вазифаларини очиқлади.

3 феврал 2020, 20:55

Ёш оилаларга уй-жой бериш механизми ўзгарди

Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ва механизми ўзгарди. Жорий йилда қуриладиган 3878та уй-жой жойлашуви аниқланмоқда.

3 феврал 2020, 20:09

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ухан рейси бепул бўлади.

3 феврал 2020, 19:01

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео

АҚШ давлат котиби Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси устида иш олиб бораётганини билдирди. У тез орада эълон қилинади.

3 феврал 2020, 18:52

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказди. Қўшма баёнот вақтида дипломатлар иқтисодий ҳамкорлик масалаларига катта урғу беришди. Помпео диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларига ҳам тўхталди.

3 феврал 2020, 18:41

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди

WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.

3 феврал 2020, 16:30

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади

Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.

3 феврал 2020, 16:08

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди

Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.

3 феврал 2020, 14:55

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.

3 феврал 2020, 12:30

Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади

Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уч кишини жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ташланди. Кейинроқ унинг терроризмда айбланиб қамалгани ва январь охирида озодликка чиққани маълум бўлди.

3 феврал 2020, 12:13

Январь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Январь ойида инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.

3 феврал 2020, 10:34

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.

3 феврал 2020, 09:49

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди

Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.

3 феврал 2020, 09:41

Чет элдаги фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш тартиблари тасдиқланди

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.

2 феврал 2020, 16:09

Пекин аэропортида қолиб кетган талабаларга ёрдам берилади

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси парвоз бекор қилинганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.

2 феврал 2020, 15:49

ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Жамшид Каримов ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2 феврал 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг фожиали оқибатлари сабабли Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.

2 феврал 2020, 09:46

4 февралдан Хитойга авиақатновлар тўхтатилади

Uzbekistan Airways 4 февралдан Пекин ва Урумчига доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

1 феврал 2020, 23:39

ЙҲХББга 138 та янги хизмат автомобили топширилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та автомобиль топширилди.

1 феврал 2020, 17:33 2

Метро фожиаси бўйича комиссия хулосаси эълон қилинди

Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган фожиа бўйича махсус комиссиянинг қисман хулосаси эълон қилинди. Вафот этганларнинг оилаларига қарийб 262 млн сўм бир марталик нафақа белгиланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг