Архив

13 июл 2020, 16:55

Тошкентда яна бир коронавирус бемори вафот этди

Тошкентда қандли диабет ва жигар церрози билан оғриб келган 65 ёшли бемор аёл коронавирусга чалиниб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 туфайли оламдан ўтганлар сони 62 нафарга етди.

13 июл 2020, 15:43

«Ниятимиз бу танқидчидан қутилиш дейиш — бу парадокс» — Хушнудбек Худойбердиев

ЎзА директорининг ўринбосари ва таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев янги лавозимга тайинланишини уни «зарарлантириш» учун ҳаракат деб ўйламаслигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бунга ОАВ соҳасига «янги қон» олиб кириш сифатида қараш керак.

13 июл 2020, 15:04 1

COVID-19 билан касалланган «енгил» беморларни уйда даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

Коронавируснинг енгил шакли кузатилаётган беморларни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди. Унда айтилишича, бундай беморларга фақатгина симптоматик даволаниш тавсия қилинади. Жумладан, кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи дориларини қабул қилиш, агар лозим бўлса, бронхолитик ва бурунга томизиш учун дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. «Енгил» беморларга антибиотиклар билан даволаниш тавсия этилмайди.

13 июл 2020, 13:37

Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди

Президент сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади. Концепция ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади. Шунингдек, Сув кодекси ишлаб чиқилади.

13 июл 2020, 13:19

Долларнинг расмий курси учинчи ҳафта давомида кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлаб, жами 10 194 сўм этиб белгиланди. Евро курси деярли 62,5 сўмга кўтарилди, рубль курси эса 1,4 сўмга (143 сўм) қимматлади. АҚШ миллий валютасини қимматлашиши учинчи ҳафта кузатилмоқда.

13 июл 2020, 12:58

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳароратнинг юқори бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида ҳафта охиригача чилла даврига хос жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи 37−40 даража, кечаси 21−24 даража атрофида бўлади. Республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 42 даражагача кўтарилади.

13 июл 2020, 11:30

Уйда тайёрлаймиз: Меренгали (безели) пишириқлар

Юмшоқ, енгил ва қарсилдоқ меренгали пишириқлар — Zira.uz танлови.

13 июл 2020, 10:33

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди ва 6 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилоятида Orlando енгил автомобили «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмагани сабабли DAF юк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди ва олти нафари эса олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилди.

13 июл 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 13,1 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 196 нафарга ортиб, жами 13193 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шундан 153 нафари аҳоли орасида аниқланди.

13 июл 2020, 09:51

Тошкентда 67 ёшли коронавирусга чалинган аёл вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 61 нафарга етди.

12 июл 2020, 23:55

60-ўлим: Тошкентда 65 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Коронавирусдан вафот этганлар сони кунлик 3, умумий 60 нафарни ташкил этмоқда.

12 июл 2020, 23:43

Кун давомида 484 кишида коронавирус аниқланди

12 июль куни 484 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар 13 мингтага яқинлашди.

12 июл 2020, 17:37

Тошкентда коронавирус аниқланган 76 ёшли аёл вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатда COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 59 нафарга етди.

12 июл 2020, 17:19

Расман коронавирус аниқланганлар 12855 кишига етди (+149)

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 12855 нафарга етди. Янги аниқланган 149 та ҳолатнинг 28 таси Андижон вилояти, 76 таси Тошкентда қайд этилди.

12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

12 июл 2020, 12:46

58-ўлим: Тошкентда 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 58 нафрга етди.

12 июл 2020, 00:37

Коронавирус бўйича кунлик ўсишда яна рекорд ўрнатилди — 486 та

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди. 11 июль куни 486 кишида COVID-19 тасдиқланди.

11 июл 2020, 17:15

Яна 196 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 12402)

Коронавирус ҳолатлари 196 тага кўпайиб, жами 2402 нафарга етди. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Самарқанд вилоятида, Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилоятида қайд этилди. Шундан 35 нафари аҳоли орасида аниқланди.

11 июл 2020, 16:54

Тожикистонда эҳтиёжманд фуқароларга тўғридан-тўғри ёрдам пули берилади

Тожикистон президенти коронавирус пандемияси туфайли эҳтиёжманд ва ижтимоий заиф аҳоли қатламига кирувчи фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (40 доллар атрофида) бир марталик ёрдам пули ажратиш тўғрисида қарорни имзолади.

11 июл 2020, 16:52 1

Навоийда ўсмир 5 ёшли қизчани ўлдирганликда айбланмоқда

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 16 ёшли ўсмир амаксининг 5 ёшли ўгай қизини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдириб, унинг онасига тан жароҳати етказган. Аёл жонлантириш бўлимига ётқизилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг