Архив

12 август 2020, 12:29

Сирдарёда банк бошқарувчиси тадбиркорларнинг 520 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирди

«Агробанк» Сирдарё вилояти Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси 3 нафар тадбиркорнинг хабардорлигисиз улар номига 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзи ишлатиб юборгани фош этилди.

12 август 2020, 11:53

Жо Байден Камала Харрисни вице-президентликка номзод қилиб танлади

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сенатор Камала Харрисни вице-президент қилиб танлади. Агар Байден ғалаба қозонса, Харрис лавозимдаги биринчи аёл ва биринчи қора танли сиёсатчи бўлади.

12 август 2020, 10:55

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 10 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 7,8 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — жами 4,56 трлн сўм ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш соҳасига йўналтирилди.

12 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 32,2 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 232 нафарга ортиб, жами 32215 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

12 август 2020, 09:54

Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус инфекциясига чалинганини маълум қилди. Вазир ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтаётганини ва яқин орада ишга қайтишини билдирди. Шунингдек, вазир касалликни қандай бошидан кечираётганини ва даволанишга доир ўзини маслаҳатлари билан бўлишди.

11 август 2020, 22:16

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими жорий этилади. Бу тизим вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар даражасидаги касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ҳамда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.

11 август 2020, 20:44

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.

11 август 2020, 19:57

Ўзбекистон Россия ва Хитой вакциналарини қўллаш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистонда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Сешанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди.

11 август 2020, 19:43

Бухорода «Москвич» ариққа қулаб тушиши оқибатида икки киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида «Москвич» йўлдан чиқиб кетиб, ариққа қулади. Автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди.

11 август 2020, 18:40

Хорижга ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан рухсатномасиз 100 млн сўмгача (9750$), декларациясиз эса 70 млн сўмгача (6800$) эквивалентидаги нақд чет эл валютасини олиб чиқиш ва мамлакатга олиб кириш мумкин бўлади.

11 август 2020, 18:27

Эндиликда хўжалик бошқарув органлари устидан ҳам парламент назорати ўрнатилади

Олий Мажлис палаталарига хўжалик бошқарув органлари, жумладан, «Ўзбекнефтгаз», Uzbekistan Airways, Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари ва бошқалар раҳбарларининг компаниялар фаолиятига доир ахборотларини эшитиш ваколати берилди.

11 август 2020, 18:18

Самарқанд вилоятида карантин қоидалари юмшатилади

Самарқанд вилоятида 12 августдан айрим соҳаларда карантин қоидалари юмшатилмоқда. Жумладан, автомобилларда стикерсиз ҳаракатланиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар фаолиятини ташкил этишга ижозат берилмоқда.

11 август 2020, 18:16

Норин туманида дарёни кесиб ўтиш учун вақтинчалик кўприк қурилди

Наманган вилоятининг Уйчи ҳамда Норин туманлари орасини боғловчи «Нориндарё» кўприги қуриб битказилгунга қадар Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари аҳоли учун вақтинчалик кўприк кўтарди. Кўприкни таъмирлаш ишларини сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

11 август 2020, 17:33

Қонунчиликда илк бор аудиобук шаклидаги норматив ҳужжат тайёрланди

Ўзбекистонда биринчи марта аудиобук шаклига эга норматив ҳужжат тайёрланди. Адлия вазирининг буйруғи ҳисобланган ушбу ҳужжат нотариуслар фаолиятига тегишли бўлиб, уни республика ҳудудларидаги нотариусларга тарқатилиши маълум қилинди.

11 август 2020, 17:18

Беларусь: норозилик намойишлари, Светлана Тихановскаянинг ҳибсга олиниши ва мамлакатни тарк этиши

Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг мамлакатнинг йирик шаҳарларида иккинчи тун давомида норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ва Литвага жўнаб кетди. У видеомурожаатида «ҳаётимизда энг муҳими — болалар» дея таъкидлади.

11 август 2020, 16:43

Меҳмонхонада карантинда бўлган деновлик эркак ўз жонига қасд қилди

4 август куни Россиянинг Қозон шаҳридан чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган ва «Саёхат» меҳмонхонасига карантинга олинган 31 ёшли деновлик эркак, меҳмонхонанинг 4-қаватидан ўзини улоқтириб ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

11 август 2020, 16:40

Ливандаги норозилик намойишлар сабабли ҳукумат истеъфога чиқди

Ливан ҳукумати Байрутда 4 август куни рўй берган кучли портлаш ва унинг ортидан юзага келган оммавий норозилик намойишлари туфайли истеъфога чиқди. Ўзининг хайрлашув баёнотида бош вазир «коррупция тизими Ливан давлатидан кучлироқ» келганини таъкидлади.

11 август 2020, 15:08

Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин COVID-19 га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилганини, тез орада вакцина катта миқдорда ишлаб чиқарила бошланишини маълум қилди. Кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

11 август 2020, 13:52

ОТБ вице-президенти — инвестицияларнинг тўртта йўналиши ҳақида

Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шисинь Чен Осиё мамлакатларига пандемия сабабли юзага келган инқирозни енгишда ёрдам берадиган тўртта йўналишни таклиф қилди. Улар орасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳалари ҳам бор.

11 август 2020, 13:22

Суд-тергов жараёнида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати кучайтирилади

Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларни қийнаш, уларга нисбатан шафқатсиз ва камситувчи муомалада бўлиш, ушланган шахснинг ҳуқуқларини поймол қилишнинг олдини олишга алоҳида урғу қаратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг