Архив

14 август 2020, 17:42 2

Хорижда ишга жойлаштирганлик учун хизмат ҳақини иш берувчи тўлайдиган бўлди

Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақини иш қидираётган эмас, иш берувчи тўлайдиган бўлди.

14 август 2020, 17:00

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.

14 август 2020, 16:16

СЭОМ бош шифокорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентнинг Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг бош врачига қарши жиноий иш қўзғатилди. У карантин вақтида сохта стикерлар берганликда айбланмоқда. Пойтахт СЭОМ бош врачи рухсатнома ходимларнинг қариндошларига, уларни ишга олиб келиш учун берилганини айтди.

14 август 2020, 16:05

Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциаясига мудофаа вазири раҳбарлик қилади

Триатлон федерациясининг янги раиси этиб Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса мудофаа вазири Баҳодир Курбанов сайланди.

14 август 2020, 15:16

Отабек Умаров триатлон федерацияси ва ММА ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди. Унинг айтишича, ушбу қарор COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўзгаришлар негизида қабул қилинган.

14 август 2020, 14:04

АҚШ элчиси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Бишкекда Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдирди. У журналистнинг ҳаракат эркинлигини ҳурмат қилишга ва Қирғизистонни ўзи танлаган мамлакатга кетишига ижозат беришга чақирди.

14 август 2020, 13:00

Исроил ва БАА муносабатларни яхшилашга келишиб олишди

Исроил ва БАА АҚШ воситачилиги билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги тарихий битим имзолашди. Унга кўра, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилишни тўхтатишга рози бўлди. Фаластин эса келишувга қарши.

14 август 2020, 12:23

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақибида COVID-19 аниқланди

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби жангдан бир неча кун олдин алмаштирилди. Франциско Рохода COVID-19 аниқланганлиги учун унинг ўрнига никарагуалик Уинстон Кампос рингга чиқади.

14 август 2020, 10:59

15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари тикланади (жадвал)

15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади. Тошкентдан Нукус ва Урганч шаҳарларига ҳафтасига уч маротаба, Термизгача ҳафтасига икки маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса жами 3 та йўналиш бўйича 5 та поезд қатновини амалга оширади.

14 август 2020, 10:39

Давлат бюджетидан 706 млрд сўм оптималлаштирилади

Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.

14 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 33,5 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 238 нафарга ортиб, жами 33 561 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

14 август 2020, 00:55

Кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 33,3 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 27,2 мингдан ошди.

14 август 2020, 00:16

Ўзбекистон шаҳарларида кучсиз зилзила сезилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,9 баллик зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.

13 август 2020, 20:15

Тошкент чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.

13 август 2020, 19:51

БМТ Ўзбекистон учун янги дастурни ишга туширади

БМТ тизимидаги агентликлар коронавирусдан зарар кўрганларга 1 млн долларлик янги дастур орқали ёрдам кўрсатади. Дастурда муҳожирлар ва уларнинг оилаларига, норасмий секторда ишлайдиган ишчиларга, можароли зоналардан қайтиб келган оилаларга, аёллар ва қизлар, шунингдек, гендер зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

13 август 2020, 16:38

Коронавирус ва грипп қандай фарқ қилади?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси COVID-19 ва оддий грипп ўртасида қандай фарқлар борлигини тушунтириб берди. Ушбу икки касалликнинг яширин даврлари, йўтал кўринишлари ва бошқа аломатлари билан фарқ қилиши маълум қилинди.

13 август 2020, 15:06

Президент — тўйларда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳақида

«Ўтган сафар, оилавий тадбирларни 30 киши иштирокида ўтказишга рухсат берганимизда, кўп жойларда, айниқса Тошкентда 70, 100, 150 кишигача тўпланди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

13 август 2020, 14:22

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

13 август 2020, 13:37

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб ушбу фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларни тайёрлаган профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилиб, кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

13 август 2020, 13:10

Хизмат автотранспортларига GPS-навигаторларини ўрнатиш таклиф этилмоқда

Транспорт вазирлиги расмий автомашиналарга GPS-навигаторлар ўрнатиш ва йиллик чеклов ўрнатиш таклиф этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг