Архив

6 июл 2020, 12:33

Аукцион натижаларини расмийлаштириш учун QR-кодлар жорий этилади

1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади. Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» тизимида бир қатор янги тартиблар жорий этилди.

6 июл 2020, 12:22

Дунёнинг энг машҳур бастакорлардан бири Эннио Морриконе вафот этди

Бутун дунёга машҳур италиялик бастакор Эннио Морриконе 91 ёшда вафот этди. У «Бир замонлар Америкада», «Пианист ҳақида афсона» ва бошқа таниқли киноларга бастакорлик қилган ҳамда кино санъатига қўшган ҳиссаси учун икки марта «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

6 июл 2020, 11:39

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Гулнора Маруфова тайинланди. У илгари вазирликнинг Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

6 июл 2020, 11:20

Цементни «яшил йўлак» тизими орқали импорт қилиш режалаштирилмоқда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага «яшил йўлак» тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Кўзланган тартибга кўра, олиб кирилаётган цементни сертификатлаштириш, лаборатория синовидан ўтказиш белгиланган. Номувофиқ цемент олиб кирган тадбиркорга жавобгарлик тартиби ҳам белгиланган.

6 июл 2020, 11:11

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам деярли 45 сўмга кўтарилди ва рубль курси эса 3 сўмга (142 сўм) арзонлади.

6 июл 2020, 10:10

Тошкентлик 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, марҳум 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 35 нафарга етди.

6 июл 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 10143 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 10143 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказида, 60 нафари Андижон вилоятида ва 20 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.

6 июл 2020, 09:00

Paradise Food ресторани мазали ва фойдали таомларни уйгача етказиб беради

Paradise Food ресторани мазали бургер, сендвич, хот-дог, стейк, салат ва иссиқ газакларни мижозларининг уйигача етказиб беради. Ресторан очилиши муносабати билан, июль ойининг охирига қадар акция асосида ҳар бир буюртмага бепул коктейллар берилади.

6 июл 2020, 00:24

Тошкентда 49 ёшли аёл ҳам коронавирусдан вафот этди

Тошкентда 49 ёшли аёл коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўлим кўрсаткичи кунлик 3, умумий 34 тага етди.

6 июл 2020, 00:10

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 10 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 312 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 10 мингтадан ошди.

5 июл 2020, 17:12

Яна 107 кишининг коронавирус тести ижобий чиқди

Ўзбекистонда расмий тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 107 тага кўпайиб, умумий 9936 тага етди. Янги ҳолатларнинг 33 таси карантин марказида, 66 нафари Тошкентда (59 таси аҳоли орасида) қайд этилди.

5 июл 2020, 17:04

Тошкентда 45 ёшли COVID-19 бемори ҳаётдан кўз юмди

Тошкентда коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак шифокорга кеч мурожаат қилгани сабабли оламдан ўтди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса кунлик 2, умумий 33 нафарни ташкил этмоқда.

5 июл 2020, 14:09

Тошкентда коронавирус аниқланган бемор онахон вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 71 ёшли онахон оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 32 нафарга етди.

5 июл 2020, 10:33

Коронавирус беморлари сони 9829 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9829 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида ва 1 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шундан 6 нафари аҳоли орасида аниқланди.

4 июл 2020, 15:47

Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 65 ёшли эркак оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 30 нафарга етди.

4 июл 2020, 15:17

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Тожикистонда сезилган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Унинг кучи Тошкентда 3, Фарғонада эса 4 бални ташкил этди.

4 июл 2020, 14:10

Тошкентдаги учта ОТМга ректорлар тайинланди

Тошкентдаги Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректорлар тайинланди.

4 июл 2020, 12:15

6−19 июль кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди

Яқин икки ҳафтада Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА ва АҚШдан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 19 та чартер рейс ташкил этилади.

4 июл 2020, 10:34

Коронавирус ҳолатлари сони 9500 тага етди

Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 9500 тага етди.

4 июл 2020, 00:40

Францияда янги бош вазир тайинланди

Франция бош вазири Эдуард Филипп истеъфога чиққани сабабли Жан Кастекс янги бош вазир этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг