Архив

17 август 2020, 09:33

Видео, фото: Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди

Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди. Хонабод ва Чирчиқдаги аэродромларда Мудофаа вазирлигининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари кўргазмали машғулотлари бўлиб ўтди.

17 август 2020, 09:20

Вафот этган коронавирус беморлари мутахассислар назоратида дафн этилади

«Коронавирус билан касалланган бемор вафот этса, ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди». Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, вафот этган коронавирус беморларини дафн этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

17 август 2020, 00:33

Кун давомида 628 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Кун давомида 628 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 35,3 мингтадан ошди. Соғайганлар сони 31 минг нафарга яқинлашди.

16 август 2020, 23:48

Нурсултон Назарбоевнинг невараси вафот этди

Лондонда 29 ёшли Айсултан Назарбоев — Қозоғистон биринчи президентининг невараси оламдан ўтди. Ўлимига юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

15 август 2020, 23:50

Расмий статистика: Кун давомида 684 та Covid-19 ҳолати аниқланди

15 август куни Ўзбекистонда 684 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий расмий кўрсаткич 34,7 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 30 мингдан (+1382) ошди.

15 август 2020, 23:31

17−30 август кунлари амалга ошириладиган чартер рейслари рўйхати эълон қилинди

17−30 август кунлари 23 та чартер рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

15 август 2020, 18:35

«7 ойда 12 мингдан зиёд ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган» — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида жорий йилнинг 7 ойида 12 мингдан зиёд ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани аниқланганини маълум қилди. Вазир ЙТҲларда қотилликка нисбатан 5 баробар кўп одам ҳалок бўлганини айтди.

15 август 2020, 14:34

Россиядан 40 нафар шифокор Ўзбекистонга келади

COVID-19 беморларини даволаш бўйича тажрибага эга 40 нафар россиялик шифокор якшанба куни Ўзбекистонга келади. Улар орасида анестезиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт-шифокорлар бор.

15 август 2020, 11:25

Ўзбекистон карантиндан олдин. Йонас Аструпнинг фото-ҳикоялари

Ўзбекистонда карантиндан олдинги ҳаёт хорижлик нигоҳида. Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси, ҳаваскор фотосуратчи Йонас Аструп мамлакат бўйлаб ўз саёҳатини кўрсатади.

15 август 2020, 10:30

Салат тайёрлаймиз

Zira.uz тез тайёрланадиган, фойдали ва мазали салатлар рецептларини тақдим этади. Улар жазирама ёз вақтида яхши ҳазм бўлиб, кечки овқатга яхши қўшимча бўлади.

15 август 2020, 08:00

Telegram видеоқўнғироқларни ишга туширди. Ҳозирча фақат Android учун

14 август куни Telegram мессенжерининг Android-версияси янгиланди ва видеоқўнғироқлар пайдо бўлди.

15 август 2020, 00:44

Расмий статистика: Кун давомида 694 та Covid-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 694 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 34 мингтадан ошди. Даволаниш кўрсаткичи эса 84 фоизга етди.

14 август 2020, 20:40

ОТМларда тўлов-контрактлар миқдори 10 фоизга пасайтирилади

Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контрактлар миқдори 10 фоизга пасайтирилади. Пандемия шароитида талабаларни қўллаб-қувватлаш чегирмалар билан чекланиб қолмайди.

14 август 2020, 20:13

Тошкентда автобус ва машруткалар фаолияти ҳам 15 августдан қайта тикланади

Тошкентда 15 августдан жамоат транспорти, жумладан автобус ва йўналишли таксилар (машруткалар) фаолияти қайта тикланади. Тошкент вилоятида ҳам автобус қатновларига рухсат берилади.

14 август 2020, 19:07

Бўстонлиқда «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти ташкил этилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида француз компанияси консорциуми бўйича «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 млн доллар бўлиб, шундан 280 млн доллари тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобланади.

14 август 2020, 18:52

Тошкент метрополитени 15 августдан ишга тушади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент метрополитени 15 августдан ишга туширилади. Метрода ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилиш жиддий назорат қилинади.

14 август 2020, 17:55

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи икки боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи велосипедда кетаётган 11 ва 12 ёшли икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди.

14 август 2020, 17:42 2

Хорижда ишга жойлаштирганлик учун хизмат ҳақини иш берувчи тўлайдиган бўлди

Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақини иш қидираётган эмас, иш берувчи тўлайдиган бўлди.

14 август 2020, 17:00

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.

14 август 2020, 16:16

СЭОМ бош шифокорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентнинг Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг бош врачига қарши жиноий иш қўзғатилди. У карантин вақтида сохта стикерлар берганликда айбланмоқда. Пойтахт СЭОМ бош врачи рухсатнома ходимларнинг қариндошларига, уларни ишга олиб келиш учун берилганини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг