Архив

22 ноябр 2019, 10:31

Тошкентдаги баннерда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайт реклама қилингани аниқланди

Тошкентда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтадиган QR-кодли реклама баннери аниқланди. Пойтахт ИИББ вазият назоратга олинганини хабар қилди.

22 ноябр 2019, 10:00

Президент: Ижтимоий ҳимоя — фақат нафақа тўлаш дегани эмас

Президент ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Бугун бу масалалар билан 30 га яқин тузилма шуғулланмоқда, аммо соҳада муаммолар ва қонунбузарликлар учраб турибди.

22 ноябр 2019, 09:46

Уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади

Президент минимал давлат пенсияси ёки пенсия жамғармасига ажратиладиган тўпланиб борадиган пенсиялардан иборат уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш бўйича топшириқ берди.

21 ноябр 2019, 18:59

Қибрайдаги болалар боғчасида 180 млн сўмлик озиқ-овқатлар талон-тарож қилингани аниқланди

Қибрай туманидаги 25- мактабгача таълим ташкилотининг мансабдор шахслари 180,4 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини талон-тарож қилгани аниқланди.

21 ноябр 2019, 17:04

Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда

Наманганда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. Унинг ҳудудида Фарғона водийсида илк осмонўпар бинолар қурилади.

21 ноябр 2019, 16:31

Бош вазир One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди

Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.

21 ноябр 2019, 14:18

Бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистоннинг учта вилоятида бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, бир бола шифохонага ётқизилди.

21 ноябр 2019, 14:11

Президент хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни тақиқлади

Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.

21 ноябр 2019, 10:00

Тошкент вилоятида Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони аниқланди

Тошкент вилоятида VI-VII асрларга оид Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони топилди.

21 ноябр 2019, 09:50

Тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани аниқланди

«Тиббиёт қурилиш» ДУК мансабдор шахслари тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмни қариндошларига қарашли корхоналарга ўтказиб, талон-тарож қилгани аниқланди.

21 ноябр 2019, 09:40

Қашқадарёда консерваланган помидордан заҳарланган оиланинг икки аъзоси вафот этди

Қашқадарё вилоятида қўлбола усулда тайёрланган помидор консервасидан заҳарланган етти кишилик оиланинг икки аъзоси — она ва 13 ёшли ўғил вафот этди.

21 ноябр 2019, 09:29

Бир маҳкум бошқа маҳкумни қамоқхонадан чиқариб юбораман деб алдаб, 2 минг доллар пулини олди

Тошкент вилоятидаги манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум бошқа маҳкумни колониядан чиқариб юбориш билан алдаб, 2 минг доллар пулини қўлга киритди.

20 ноябр 2019, 18:04 1

Актриса Гавҳар Шарипова ҳайдовчи шилқимлик қилгани учун ўзини машинадан ташлаб юборган

Юк машинаси ҳайдовчиси актриса Гавҳар Шариповага шилқимлик қилган. У ҳаракат вақтида ўзини машина салонидан ташлаб юборган.

20 ноябр 2019, 15:01 1

Самарқанддаги автотураргоҳда еттита машина ёниб кетди

Самарқанд вилоятидаги автотураргоҳда йирик ёнғин содир бўлди, 5 та суюлтирилган газ ташувчи автоцистерна, 1 та экскаватор ва 1 та самосвал юк автомобили ёнди. Бир киши жароҳатланди.

20 ноябр 2019, 14:45

Президент IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Технологик паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

20 ноябр 2019, 13:41 1

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди

Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.

20 ноябр 2019, 13:12

Йил бошидан буён қарийб 5500 киши фуқароликка қабул қилинди

Йил бошидан буён президент жами 5441 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги 25 та фармонни имзолади.

20 ноябр 2019, 12:35

Жиззахда етти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Зомин туман ИИБ биноларидан бирида қурилиш ишларини амалга ошираётган етти нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

20 ноябр 2019, 10:15

Марказий банк 2020 йилдан инфляцион таргетлашга ўтади

2020 йилдан Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтади. 2023 йилгача инфляция бўйича доимий таргет 5 фоиз даражасида этиб белгиланди.

20 ноябр 2019, 09:56

ИИВ тезкор тадбир иштирокчисининг ўлимига изоҳ берди

Булунғур туман ИИБда жиноят ҳақида хабар берган ва тезкор тадбирда иштирок этган эркакнинг юраги хуруж қилди. У шифохонада вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг