Архив

16 август 2021, 10:16

15 август куни Ўзбекистонда 877 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 877 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 479 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

16 август 2021, 09:58

Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди

Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарланиб, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 31 нафарига руҳсат берилиб, беш нафарининг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳудди шу ташхис билан яна 1З нафар бемор тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

16 август 2021, 08:42

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари вилоят ҳокими танқидидан сўнг олиб ташланди

Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.

16 август 2021, 00:47

Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этди. Толиблар мамлакатда Ислом амирлигини тузмоқчи

Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.

15 август 2021, 21:43

Президент Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия изхор этди. «Камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

15 август 2021, 19:43

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиш тафсилотларини муҳокама қилдилар.

15 август 2021, 18:12

Толиблар Кобулга кирди. Афғонистон президентининг истеъфоси кутилмоқда

«Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулга кирди. ОАВ Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабар қилмоқда. Афғонистон ТИВ раҳбари ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини маълум қилди.

15 август 2021, 13:22

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда — ТИВ

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ. «Термиз-Ҳайратон» кўприги атрофидаги вазият эса бутунлай барқарорлашган.

15 август 2021, 12:43

Қандай ҳолатларда коронавирусга қарши эмланиш тавсия этилмайди?

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнида айрим ҳолатларда вакцина олиш бўйича тиббий чекловлар бўлиши мумкин. Қайси ҳолатларда коронавирусга қарши вакцина олиш тавсия этилмайди? Бошқа турдаги вакцина олганлар қанча вақтдан кейин коронавирусга қарши эмланиши мумкин? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.

15 август 2021, 11:53 1

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди. Аввалроқ, унинг Москвада даволанаётгани маълум қилинган эди.

15 август 2021, 11:12

Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаганини маълум қилди. Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.

15 август 2021, 10:57

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси қандай кутиб олиниши, Лионель Мессининг «ПСЖ» клубига ўтиши, Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийлар мукофотланиши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

15 август 2021, 10:27

Aндижонга 70 та автобус сотиб олинади

Aндижон вилояти аҳолисининг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш қамровини ошириш мақсадида хусусий компания томонидан 70 дона Zhongtong автобус сотиб олинади.

15 август 2021, 10:23

14 август куни Ўзбекистонда 917 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 917 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 502 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

15 август 2021, 08:38

Гаитидаги зилзилада 300 дан зиёд киши ҳалок бўлди

Гаити қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, 300 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб инсонлар жароҳатланган ва бедарак йўқолган.

15 август 2021, 08:23

Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчиси, жумладан ярадорларни қабул қилди — ТИВ

Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтган 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчисига тиббий ёрдам ва вақтинчалик бошпана тақдим этди. ТИВ афғон фуқароларини ватанига қайтариш ҳамда Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни юмшатиш учун афғон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

15 август 2021, 00:20

«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.

14 август 2021, 20:34

Фото: Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари авиашоуси

Ҳаво флоти куни арафасида Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» полигонида ҳарбий авиация авиашоуси бўлиб ўтди. Унда жанговар ва ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда вертолётлар учувчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

14 август 2021, 17:00

Тошкентда Euromedlab инновацион тиббий лабораторияси очилди

Euromedlab мустақил лабораторияси барча турдаги таҳлиллар учун текширувлар ўтказишга тайёрлигини эълон қилади.

14 август 2021, 14:57

2021 йилнинг июли дунёда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2021 йилнинг июли 142 йиллик глобал метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг