Архив

29 декабр 2021, 10:37

Миллий гвардия 1200 га яқин боланинг асраб олинишига ёрдамлашди

Етим болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг тўрт ой ичида 7 та Меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчаси ёпилди. Болалар асраб олинган, қариндошлари қарамоғига олинган ёки оилавий болалар уйларида тарбияланмоқда.

29 декабр 2021, 10:12 1

Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда — Россия элчиси

Ўзбекистон ва Россия экспертлари мамлакатда АЭС қуриш лойиҳасини қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси уни амалга оширишда қандай қийинчиликлар борлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, РФнинг бошқа мамлакатда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуришига қарши таъсирлар бўлмоқда.

29 декабр 2021, 09:15

Раъно Жўраева — Тошкент аэропортида таксичилар муаммоси қандай ечилиши ҳақида

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти яқинида хусусий такчисилар фаолиятини тартибга солиш ва йўловчиларни шаҳар марказигача ташишни ташкил этишга халал бераётган муаммоларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу такси хизматларини кўрсатувчилар ўртасида тендер ўтказилмаётган, аэропорт олди ҳудудларининг ҳокимият балансида экани ҳамда куну тун ишлайдиган жамоат транспортининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.

29 декабр 2021, 01:27

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.

28 декабр 2021, 23:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди ўрнатилгани, 2021 йилда 10 та табиий офатнинг дунё иқтисодиётига 170 млрд доллардан ортиқ зарар етказгани, «Толибон»нинг Кобулда намойишчи аёлларга қарата ўқ узгани, Исроил декабрь ойида Сурия портига иккинчи марта зарба бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 декабр 2021, 23:10

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

28 декабр 2021, 23:06

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.

28 декабр 2021, 18:55

Amirsoy тоғ-чанғи курортида Express янги дор йўли ишга туширилди

Amirsoy тоғ-чанғи курортига элтувчи Amirsoy Express янги дор йўли фойдаланишга топширилди. 10 кишилик 74 та гондола тахминан 10 дақиқа ичида автомобиль йўлидан дам олиш масканига олиб чиқади. Фото, видео ва нархлар.

28 декабр 2021, 18:19

Uzcard ва Humo карталаридан пул ечиб олувчи терминал намойиш этилди

Битта терминалда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини тамомлади. Иккинчи босқичда касса терминаллари ҳам умумий бўлади.

28 декабр 2021, 18:16

Ўзбекистонга олиб кирилган 3,7 кг гиёҳванд моддалари мусодара қилинди

ДХХ ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Наманган вилоятларида 3 кг 757 граммлик гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган.

28 декабр 2021, 18:11

Ўзбекистонликларни АҚШга ноқонуний жўнатишга ваъда қилган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари икки самарқандликка АҚШга юборишга ваъда бериб, ҳар биридан 30 минг доллардан талаб қилган шахсларни қўлга олди.

28 декабр 2021, 16:27

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,07 сўмга кўтарилиб, 10 810,22 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

28 декабр 2021, 15:56

Хорижий валюталарни айирбошловчи банкоматлар январь охиригача иш бошлайди

Uzcard банкоматларнинг сентябрдан бери ишламаётган доллар айирбошлаш функциясини январь ойи охиригача тиклашни режалаштирмоқда.

28 декабр 2021, 15:35

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди

Ўзбекистон терма жамоа ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ аъзоси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. У терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та голга муаллифлик қилган.

28 декабр 2021, 15:06

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш тўлови 5 баробарга камайтирилади

Тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш тўлови миқдори БҲМнинг 20 фоизи (54 минг сўм) этиб белгиланди. Илгари бунинг учун БҲМнинг 1 бараварини (270 минг сўм) тўлаш керак эди. Шунингдек, тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан 5 иш куни ичида бож тўламасдан қайта мурожаат қилиниши мумкин. Бошқа лицензияларни олиш ҳам соддалаштирилди.

28 декабр 2021, 14:26

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президенти мазкур ташриф давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

28 декабр 2021, 13:28

Яккасаройда 81 туп ноқонуний кесилган дарахт учун тўланган жарима Экоқўмитага ўтказиб берилди

Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан 1 млрд 890 млн сўм ундирилган эди. Депутат Расул Кушербаев департамент бу пулларни Экоқўмитага ўтказмаётгани ҳақида пост қолдириб, бироз вақтдан сўнг уни ўчириб ташлаганди. 28 декабрь куни Тошкент шаҳар экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жарима пули Экоқўмитага ўтказилганини маълум қилди.

28 декабр 2021, 13:06

Жанубий Корея Ўзбекистон ФВВга автомобиль ва махсус техника жўнатди

Корея Республикаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтиёжлари учун саккизта ўт ўчириш автомобили, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозларини юборди. Бундан ташқари, Жанубий Корея томони билан Тошкент вилоятида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

28 декабр 2021, 12:56

Ўзбекистонликлар тўла автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради

Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Қозоғистон трассасида Mercedes-Benz енгил автомашинаси устига ағдарилди. Енгил автомашинадаги 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган, автобус йўловчиларига жиддий шикаст етмаган.

28 декабр 2021, 11:01

100 кишида коронавирус аниқланди — бу 15 мартдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич

Душанба куни 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар қилди ССВ. Бу сўнгги 9 ойдаги энг паст кўрсаткич. Энг кўп ҳолат август ойида қайд этилган эди — 974 киши.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг