Архив

22 октябр 2021, 11:38

«Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилди. Унда имконияти чекланган шахслар ушбу қонунни бир неча йилдан бери кутаётгани, аслида «бошидан ўтказган» инсонгина ҳолат қандайлигини билиши таъкидланган. Жумладан, сўнгги 3 йилда Карлар жамияти корхоналарининг даромади 5 бараваргача тушиб кетгани, улардаги ишчилар сони эса 2000 йилдаги 4900 кишидан 2020 йилга келиб 1479 нафарга камайгани айтилган.

22 октябр 2021, 11:30

«Йил охиригача 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланади» — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда йил якунига қадар 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди. У Ўзбекистон жаҳонда вакциналаш жараёни бўйича жуда юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар орасида эканлигини таъкидлади. ССВ маълумотларига кўра, 18 октябрь ҳолатига режадаги аҳоли қисмининг 27,57 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

22 октябр 2021, 11:07

Рамиз Усмонов Алишер Навоий театри раҳбари бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига раҳбар этиб тайинланди.

22 октябр 2021, 11:07

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлади. Кечаси -2 даражагача совуқ, кундузи 18 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

22 октябр 2021, 10:43

Коронавирусдан вафот этганлар сони расман 1300 га етди

COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг расман қайд этилган сони 1300 га етди, хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

22 октябр 2021, 10:13

Сенат гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ имтиёзлари ортидан бюджет 250 млрд сўмдан кўпроқ маблағни йўқотади.

21 октябр 2021, 22:40

Президент Жиззахдаги Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилаётган завод фаолияти билан танишди

ADM Jizzakh заводининг қиймати 216 млн долларлик иккинчи босқичи лойиҳаси доирасида автомобилларни кичик узелли ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғиладиган завод фаолияти билан танишди.

21 октябр 2021, 22:18

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда

Чирчиқ ҳокими бир ҳафта ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (умумий овқатланиш, гўзаллик салонлари ва бошқалар) ходимларини оммавий эмлаш учун мобил гуруҳларни ташкил этишга фармойиш берди.

21 октябр 2021, 21:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь конституцияси авторитар характерга эгалигини таъкидлагани, Жанубий Корея ўзининг илк космик ракетасини фазога учиргани, Латвияда 15 ноябргача локдаун жорий қилингани, Дональд Трамп ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини яратаётгани, Турк лираси рекорд даражада қадрсизлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 октябр 2021, 21:17

Қонун муҳокамаси адлия вазири ва сенаторлар ўртасидаги дебатга айланиб кетди

Сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этди ва айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлади. Сенат раҳбари узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлди.

21 октябр 2021, 21:09

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди. Ойбек Баракабаев ва Дониёржон Тожибоев ўн йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

21 октябр 2021, 20:26

Дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусдан вафот этган — ЖССТ

2021 йилнинг май ойига қадар дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари COVID-19`дан вафот этишган. ЖССТ шифокорларни корорнавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

21 октябр 2021, 19:17

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди.

21 октябр 2021, 18:08

Қашқадарёда 9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди

Қашқадарёда 2012 йилда Nexia-2 ҳайдовчисини ўлдириб, далага кўмиб юборган шахслар жинояти фош этилди.

21 октябр 2021, 17:28

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги Хўжа Порсо жоме масжидини бузиб қайта қуриш учун масъул идоралар хулосаси олинганини маълум қилди. Маданий мерос агентлиги эса лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилганини қайд этди. Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди.

21 октябр 2021, 17:25 4

«Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз» — Алишер Қодиров мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берди

Алишер Қодиров мигрантлардан солиқ ундириш борасидаги таклифи юзасидан изоҳларга муносабат билдирди. У мамлакат ҳалигача меҳнат ресурсларини хорижга экспорт қилишга мажбур эканлигини таъкидлаб, меҳнат мигрантларини бунга тайёрлаш кераклигини айтди. «Ўзбекистон фуқароси нафақат ўзининг қорни, балки Ўзбекистон, деб яшаши керак», — дея таъкидлади президентликка номзод.

21 октябр 2021, 17:06

Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлди

Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг аъзоси (умумий 92-аъзоси) бўлди.

21 октябр 2021, 16:52

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 692 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

21 октябр 2021, 16:38

Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани бўйича изоҳ берди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди. Ушбу қарор йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида қабул қилинди. Бу йилги инфляциянинг ўзгаришига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши сабаб бўлди.

21 октябр 2021, 16:09

«Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми?» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси номзоди тошкентлик сайловчилар учрашувда ғалабадан умидвор эмаслигини, бироқ, одамлар албатта ўзгаришини таъкидлади. «Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми? Афсус билан айтиш керак, агар одамлар мени тушунмаётган бўлса менга овоз бермайди», — деди Алишер Қодиров. У сайлов кампанияси бошида президент сайловларида ғалаба қозониш ниятида эканлигини маълум қилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг