Архив

8 сентябрь 2021, 12:06

Экспортёр корхоналарга $5 млнгача молиявий ресурслар тақдим этилади

1 октябрдан бошлаб экспорт ҳажми $20 млндан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари учун $5 млнгача бўлган бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади. 12 ой давомида 1 млн АҚШ долларидан кўп тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналар божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириши мумкин.

8 сентябрь 2021, 11:32

Кетма-кет олтинчи кун Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 700 дан кам бўлмоқда

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 660 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 138 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

8 сентябрь 2021, 10:30

Белгиланган муддатда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун жарима бекор қилинади

2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар, шунингдек камерал солиқ текширув асосида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади. Хоразмда солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш бўйича эксперимент ўтказиш режалаштирилган. Шундан сўнг янги тартиб бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

8 сентябрь 2021, 09:37

Ўзбекистон давлат қарзлари 24 млрд доллардан ошди

Давлат қарзи иккинчи чоракда 1 млрд долларга ошди. 1 июль ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи жами 24,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,5 фоизни ташкил этган. Шунингдек, биринчи ярим йилликда давлат қарзига хизмат кўрсатиш жами харажатлари 1 млрд доллардан ошган.

8 сентябрь 2021, 09:24

Сурхондарёда сув қувурини ётқизиш бошланди. Бош пудратчи — To’palang HPD Platinum

Сурхондарёда Тўпаланг сув омборидан 361 километрлик магистрал сув қувурини ётқизиш ишлари бошланди. 138 млн долларлик лойиҳа To’palang HPD Platinum томонидан амалга оширилмоқда. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғлига тегишли бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.

8 сентябрь 2021, 09:17

Польша Ўзбекистонга 250 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради

Польша «сиёсий алоқалар ва инсонпарварлик заруратлари нуқтаи назаридан» Ўзбекистонга 250 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради.

7 сентябрь 2021, 23:35

Ўзбекистон электрон виза беришни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон тизимда профилатика ишлари олиб борилаётгани сабабли элеткрон виза беришни вақтинча тўхтатди.

7 сентябрь 2021, 22:55

«Толибон» Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилди. Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб Ҳасан Охунд, ҳаракат раҳбарияти кенгаши раҳбари, бош вазир ўринбосари лавозимига Aбдул Ғани Барадар тайинланди.

7 сентябрь 2021, 22:12

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблаши, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилиниши, Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошиши — «Газета.uz»нинг 7 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

7 сентябрь 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Сальвадорда биткоиннинг расмий тўлов воситаси сифатида тан олингани, Тожикистон раҳбарининг ҳарбийларни жанговар тайёргарликни оширишга чақиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 сентябрь 2021, 21:07

Ўзбекистонда мамлакатдаги захиралардан 69 фоиз кўпроқ сув истеъмол қилинмоқда

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди — мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда, дея хабар қилди ФАО.

7 сентябрь 2021, 20:44 1

UzAuto Motors йиғимлар, акциз ва ҚҚС бўйича 177,6 миллион доллар миқдорида имтиёз олган

UzAuto Motors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 миллион доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олди. Гап президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда.

7 сентябрь 2021, 18:16

Тошкентда Ленинград блокадасига бағишланган ёдгорлик яратилиши мумкин

Тошкент ва Туркманистон пойтахти Ашхободда Ленинград блокадаси билан боғлиқ монументлар яратилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Санкт -Петербург маъмурияти.

7 сентябрь 2021, 17:59

Долларнинг расмий курси яна ўсди

8 сентябрдан долларнинг расмий курси 10,16 сўмга кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 10 695,23 сўмга этиб белгиланади. Шунингдек, евро ҳам сўмга нисбатан ўсган бўлса, рублнинг расмий курси 0,43 сўмга арзонлашди.

7 сентябрь 2021, 17:56

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж

Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.

7 сентябрь 2021, 17:35

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.

7 сентябрь 2021, 16:57

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегарада ўқув йиғини ўтказмоқда

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.

7 сентябрь 2021, 16:50

«Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.

7 сентябрь 2021, 16:48

Жаҳон парламентлари аёл раҳбарлари саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур саммит Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда илк маротаба ўтказилади.

7 сентябрь 2021, 16:20

Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг