Архив

22 октябр 2021, 19:00

TEXNOPARK Shivaki саноат совутиш тизимларини таклиф қилади

TEXNOPARK МЧЖ ҳар қандай эҳтиёжлар ва иш шароитлари учун Shivaki иқлим тизимларини таклиф қилади. Ускуналар учун уч йиллик кафолат берилади.

22 октябр 2021, 18:48

Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонлари экологиясини қайта тиклаш учун €2 млн ажратилади

ЕТТБ бошқарувидаги Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби Янгиобод ва Чоркесардаги эски уран шахталарини ёпиш учун 2 млн евро миқдорида грант ажратади.

22 октябр 2021, 18:01

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳозирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишининг энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини, Россияда ўзбек тилига қизиқиш борлиги ҳақида қўшимча қилди. Вазир ноябрда бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи учун катта ҳужжатлар тўплами тайёрланганлигини маълум қилди.

22 октябр 2021, 17:48

«Толибон мафкурасини Ўзбекистонга олиб кириш умуман имконсиз» — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга толиблар мафкурасининг кириб келишидан хавфсирамаслигини таъкидлади. «Толиблар қандайдир мафкурани экспорт қилишни бошлашига жуда кўп вақт талаб этилади», деди у. Вазир ҳаракат ва унинг раҳбарларининг дунёқараши ўзгариб бориши мумкинлигини ҳам қайд этди.

22 октябр 2021, 16:53

Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида 19 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Spark билан тўқнашди. Натижада Spark йўловчиси ҳалок бўлди.

22 октябр 2021, 16:22

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк

Тижорат банклари томонидан валютада 1 млн долларгача қарзи бўлган (умумий қарздорлик 2,5 млрд доллар) 15 мингдан ортиқ корхоналарнинг хорижий валютада ажратилган кредитларни сўмга ўтказиш бўйича таклифлар юборилган. Марказий банк раисининг айтишича, 561 та компания валютадаги кредитларини сўмга ўтказишга розилик билдирган, лекин бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.

22 октябр 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,02 сўмга кўтарилиб, 10 703,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

22 октябр 2021, 15:49

Қарийб 422 минг фуқаро сайловда муддатидан олдин овоз берди

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 14−20 октябрь кунлари президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида жами 421 618 нафар фуқаро қатнашди.

22 октябр 2021, 15:18

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилган.

22 октябр 2021, 15:00

Самарқандда KFC ресторани очилади

23 октябрь куни Самарқандда янги КFC ресторанининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир доирасида шоу дастур бўлиб ўтади ва меҳмонлар совғалар ютиб олишлари мумкин бўлади.

22 октябр 2021, 14:42

Энди унча оғир бўлмаган жиноятни содир этганлар ҳам фарзанд асраб олиши мумкин

Президент фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Унга кўра, ҳаётга, соғлиққа қарши, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятларни қасддан содир этганлар бола асраб олиши мумкин эмас деб белгиланмоқда. Унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган ва жазо муддатини ўтаганларга эса фарзанд асраб олишга рухсат берилади. Қолаверса, фарзандликка олувчи ва олинувчи ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт.

22 октябр 2021, 11:38

«Қонун қабул қилинишини бир неча йиллардан бери кутаётгандик». Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаат қилди

Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилди. Унда имконияти чекланган шахслар ушбу қонунни бир неча йилдан бери кутаётгани, аслида «бошидан ўтказган» инсонгина ҳолат қандайлигини билиши таъкидланган. Жумладан, сўнгги 3 йилда Карлар жамияти корхоналарининг даромади 5 бараваргача тушиб кетгани, улардаги ишчилар сони эса 2000 йилдаги 4900 кишидан 2020 йилга келиб 1479 нафарга камайгани айтилган.

22 октябр 2021, 11:30

«Йил охиригача 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланади» — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда йил якунига қадар 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди. У Ўзбекистон жаҳонда вакциналаш жараёни бўйича жуда юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар орасида эканлигини таъкидлади. ССВ маълумотларига кўра, 18 октябрь ҳолатига режадаги аҳоли қисмининг 27,57 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

22 октябр 2021, 11:07

Рамиз Усмонов Алишер Навоий театри раҳбари бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига раҳбар этиб тайинланди.

22 октябр 2021, 11:07

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлади. Кечаси -2 даражагача совуқ, кундузи 18 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

22 октябр 2021, 10:43

Коронавирусдан вафот этганлар сони расман 1300 га етди

COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг расман қайд этилган сони 1300 га етди, хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

22 октябр 2021, 10:13

Сенат гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ имтиёзлари ортидан бюджет 250 млрд сўмдан кўпроқ маблағни йўқотади.

21 октябр 2021, 22:40

Президент Жиззахдаги Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилаётган завод фаолияти билан танишди

ADM Jizzakh заводининг қиймати 216 млн долларлик иккинчи босқичи лойиҳаси доирасида автомобилларни кичик узелли ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғиладиган завод фаолияти билан танишди.

21 октябр 2021, 22:18

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда

Чирчиқ ҳокими бир ҳафта ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (умумий овқатланиш, гўзаллик салонлари ва бошқалар) ходимларини оммавий эмлаш учун мобил гуруҳларни ташкил этишга фармойиш берди.

21 октябр 2021, 21:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь конституцияси авторитар характерга эгалигини таъкидлагани, Жанубий Корея ўзининг илк космик ракетасини фазога учиргани, Латвияда 15 ноябргача локдаун жорий қилингани, Дональд Трамп ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини яратаётгани, Турк лираси рекорд даражада қадрсизлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг