Архив

24 октябр 2021, 12:03

Соат 9:00 га қадар сайловчиларнинг 12,3 фоизи овоз берди

МСК маълумотларига кўра, соат 9:00 да Ўзбекистонда бўлиб ўтаёган президент сайловларида сайловчиларнинг 12,3 фоизи овоз берган. Энг паст кўрсаткич — Тошкентда (7,2%), энг кўп овоз берганлар — Фарғона вилоятида (16,9%).

24 октябр 2021, 11:55 4

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида овоз берди (фото)

Амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида иштирок этиб, ўз овозини берди (фото).

24 октябр 2021, 11:47

Қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раҳбари

Президент сайлови учун ташкил этилган биринчи участкалар Тошкент вақти билан Сеул ва Токиода 4:00да очилди. Охирги бўлиб Нью-Йоркдаги сайлов участкаси 25 октябрь куни эрталаб ёпилади. МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.

24 октябр 2021, 11:42

Алишер Қодиров президентлик сайловларида овоз берди

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров 116-сайлов участкасида овоз берди.

24 октябр 2021, 11:25

Баҳром Абдуҳалимов сайловда оиласи билан овоз берди

Адолат партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди.

24 октябр 2021, 10:45

Мақсуда Ворисова президентлик сайловларида овоз берди

Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова президентлик сайловларида ўз овозини берди.

24 октябр 2021, 10:04

Нарзулло Обломуродов президентлик сайловларида овоз берди

Экология партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Тошкент шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди.

23 октябр 2021, 23:31 1

«Ўзбекнефтгаз»: Компания фақат Аи-80 бензини нархини ушлаб турибди

Бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларга жавобан «Ўзбекнефтгаз» компанияси ўз ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 бензини нархини ушлаб турганини айтди. Аи-91, 92 ва 95 русумли ёқилғи импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилади, шунинг учун унинг нархи нисбатан юқори, дея таъкидлади компания. Аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳам худди шундай баёнот билан чиққан эди.

23 октябр 2021, 17:46

Симоб ва платинани 530 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

ДБҚ ва ДХХ ходимлари Хоразмда 530 минг долларга симоб ва қуйма платина сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Металларнинг ҳақиқий нархи — 103 минг доллар.

23 октябр 2021, 13:05

Safia ва Madina-Muxlisa Star ўртасида истироҳат боғидаги ер учун баҳс: ким ҳақ?

Safia ва Madina-Muxlisa Star компаниялари Тошкентнинг «Боғишамол» истироҳат боғи ҳудудидаги 1,2 гектарлик ер учун судлашмоқда. Аввалроқ Safia яқиндагина 40 млрд сўм эвазига қурилган янги завод биносини сақлаб қолишни сўраб президентга мурожаат қилган эди. Madina-Muxlisa Star эса шаҳар ҳокимлиги ерни захирага олиш ва уни қандолатчилик фирмасига ажратиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилган, деб ҳисобламоқда. Туман ҳокимлиги ҳам изоҳ берди. «Газета.uz» барча томонларнинг фикрларини тўплади.

23 октябр 2021, 11:57 1

82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божхона божидан озод қилинди. Мазкур ҳужжат давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб қабул қилинди.

23 октябр 2021, 11:00

Президент сайловларида овоз бериш. Қўлланма

Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин? Сайлов бюллетени қандай тўлдирилади ва уни суратга олиш мумкинми? «Газета.uz» сайлов куни қандай ва қаерда овоз бериш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради.

23 октябр 2021, 10:00

Нима тайёрлаймиз: сомса

Сомса-шўрва, дангаса сомса, «Пармуда», кабоб, товуқ ва пишлоқли — Zira.uz барчага манзур келадиган сомсалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

22 октябр 2021, 21:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияликларнинг аксарияти ишланмайдиган кунларда Ўзбекистонга учмоқчи экани, Байденнинг Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслиги, Трампнинг янги ижтимоий тармоғига хакерлар ҳужум қилгани, Беларусда ниқоб режими бекор қилингани, Актёр Алек Болдуинни тасвирга олиш пайтида тасодифан оператор ва режиссёрни отиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

22 октябр 2021, 21:52

22 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Абдулазиз Камиловнинг Россия ОАВлари учун ўтказган матбуот анжумани, Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаати, фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзоланиши — «Газета.uz»нинг 22 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

22 октябр 2021, 20:25

АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштиришга зарурат йўқ, Вашингтонда бу ҳақда билишади — ТИВ

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштириш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикчилик тўғрисидаги декларациясида «ўзаро муносабатларимиз чегаралари» белгилаб берилганини эслатди. «Кўплаб сиёсий маслаҳатлашувларда америкаликларга бу нарса Ўзбекистон учун мутлақо қабул қилинмаслиги етказилган», — деди вазир.

22 октябр 2021, 19:14

Тошкент КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти, аниқ таҳдидларни акс эттириш вазифаси бор, дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. «Бироқ ҳодисалар, вазиятнинг қандай ривожланишини Худо билади. Ҳамкорлик шакллари ҳам ўзгариши мумкин», — дея қўшимча қилди у.

22 октябр 2021, 19:00

TEXNOPARK Shivaki саноат совутиш тизимларини таклиф қилади

TEXNOPARK МЧЖ ҳар қандай эҳтиёжлар ва иш шароитлари учун Shivaki иқлим тизимларини таклиф қилади. Ускуналар учун уч йиллик кафолат берилади.

22 октябр 2021, 18:48

Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонлари экологиясини қайта тиклаш учун €2 млн ажратилади

ЕТТБ бошқарувидаги Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби Янгиобод ва Чоркесардаги эски уран шахталарини ёпиш учун 2 млн евро миқдорида грант ажратади.

22 октябр 2021, 18:01

«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳозирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишининг энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаётганини, Россияда ўзбек тилига қизиқиш борлиги ҳақида қўшимча қилди. Вазир ноябрда бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи учун катта ҳужжатлар тўплами тайёрланганлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг