Архив

21 январ 2022, 23:35 1

Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш — «кун тартибимизда» — Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов энергия ресурслари тарифларини либераллаштириш масаласи «кун тартибидаги масала» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бозор нархларига ўтишни Қозоғистондаги вазият билан таққослаб бўлмайди.

21 январ 2022, 22:50

Қасим-Жомарт Токаев Қозоғистоннинг янги иқтисодий йўналишини тақдим этди

Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Токаев тадбиркорлар билан учрашувда халқаро аудиторлар маълумотларига таяниб, мамлакат бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли эканлигини маълум қилди. «Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди… Даромаддаги бу табақаланиш ёқилган гугурт ва порох бочкаси ролини ўйнади», — деди у. Президент мамлакатнинг янги иқтисодий йўналишини тақдим этди.

21 январ 2022, 22:28

Кинематография агентлиги раҳбарининг Sevimli TV билан афилланганлиги текширилади

Антикоррупция агентлиги Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали раҳбарияти афилланганлигини текширади. Ҳозирда манфаатлар тўқнашуви ва фильмларни яратиш учун субсидиялар ажратишда эҳтимолий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суриштирувлар олиб борилмоқда.

21 январ 2022, 22:00

21 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Карантин чекловлари қатъийлаштирилган боғчалар, «Сабрия» сериали атрофидаги муҳокамалар, уй қамоғига ҳукм қилинган Миразиз Бозоров, қоғоз пул ўрнига 1000 сўмлик танга, Сурияга жиҳодга кетмоқчи бўлган талаба ва икки мактаб ўқувчиси, пора билан қўлга тушган фарғоналик прокурор ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

21 январ 2022, 21:11

Суд Миразиз Бозоровга уй қамоғи жазосини тайинлади

Суд тошкентлик блогер Миразиз Бозоровни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилганликда айбли деб топиб, унга 3 йил муддатда озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

21 январ 2022, 18:22

МБ 1000 сўмлик купюраларни тангаларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Марказий банк 1000 сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариш ниятида эмас. Купюрани тангаларга алмаштириш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Ҳозирда 1000 сўмлик купюралар деярли муомаладан чиққан — 2021 йилда уларнинг нақд пул таркибидаги улуши 1,4 фоизгача камайди.

21 январ 2022, 18:07

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.

21 январ 2022, 17:43 1

Cobalt 2021 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

2021 йил давомида Қозоғистонда 29 мингдан ортиқ Chevrolet машиналари харид қилиниб, компания мамлакат бозорида энг кўп машина сотган брендга айланди. Қозоғистонликлар кўпроқ Cobalt (14605) ва Nexia (10809) автомобилларини харид қилишган.

21 январ 2022, 17:28

Sevimli телеканали бош директори ва бош муҳаррири «Сабрия» сериали танқидидан сўнг ишдан бўшатилди

«Сабрия» телесериали танқидидан сўнг Sevimli телеканали бош директори ва бош муҳаррири лавозимини тарк этди, телеканал кузатув кенгашига эса вақтинчалик Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган бўлди. Ушбу ўзгаришлар АОКА текширувидан кейин содир бўлди.

21 январ 2022, 17:27

Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» раисига ўринбосар бўлди

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У тайинлов куни лавозимдан озод этилган Алишер Мустафоевнинг ўрнини эгаллади.

21 январ 2022, 17:08

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,95 сўмга кўтарилиб, 10 845,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам юқорилади. Ушбу ўзгаришлар 24 январдан кучга киради.

21 январ 2022, 16:30

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

21 январ 2022, 16:16

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

21 январ 2022, 15:11

Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган икки ўқувчи ва бир талабага суд ҳукми ўқилди

Пойтахтда 20 ёшли бир талаба ва 18 ёшли икки мактаб ўқувчиси диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган. Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Йигитлардан бири 5 ярим йилга, икки нафари эса 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

21 январ 2022, 14:12

Суд Миразиз Бозоров ишини ОАВда ёритишни тақиқлади

Тошкентда блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят ишини судда кўриб чиқиш бошланди. Журналистлар аввалроқ ПЗР-тест маълумотномаси талаб этилиши ҳақида хабар берилмаганлиги учун суд биносига кира олмади. Бундан ташқари, суд мажлиси очиқ деб эълон қилинишига қарамасдан, суд жараёнини суратга олиш ва ОАВда ёритиш тақиқланди.

21 январ 2022, 13:04 1

Фарғона вилояти прокуратураси катта прокурори ҳибсга олинди

Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фуқарога тегишли бўлган гўшт дўконининг орқасида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар пора олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган.

21 январ 2022, 12:59

Қирғизистон кам қувватли АЭС қуришни режалаштирмоқда

Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Росатом» корпорацияси Қирғизистон кам қувватли атом электр станциясини қуришдан манфаатдор экани билдирилган меморандумни имзолади.

21 январ 2022, 12:16

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Каспий денгизидан циклон кириб келиши натижасида дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати совуқ ва булутли бўлади. Республика бўйича қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи бор.

21 январ 2022, 11:27

ОТМга кириш имтиҳонларида чет тили мажбурий фанлар блокига киритилади

2024 йилдан ОТМларга кириш имтиҳонларида мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани ҳам киритилади. 2022−2023 ўқув йилидан 6 та ОТМларда чет тилларидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтади. Шунингдек, 1 февралдан С1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 2 йил давомида 50 фоизлик устама тўланади.

21 январ 2022, 11:01

Тошкентда «тез ёрдам» чақирувлари беморларнинг аҳволига қараб сараланади

Тошкент тез тиббий ёрдам хизматининг call-марказида чақирувларини беморнинг аҳволига қараб саралаш тизими йўлга қўйилди. Энди «тез ёрдам» оғир аҳволдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатади, аҳволи енгил беморларга эса оилавий поликлиникаларнинг мобил бригадалари юборилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг