Архив

Кеча, 14:45

ДХХ киберхавфсизлик соҳасида ваколатли орган этиб белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасида депутатлар «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Ҳужжатда киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизматини белгилаш кўзда тутилган.

Кеча, 13:12

Келгуси 3 йилда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қарийб 77 трлн сўм ажратилади

Президент қарори билан 2022−2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Уни амалга оширишга эса жами 76,8 трлн сўм, шу жумладан, 2022 йилда — 23,8 трлн сўм ажратилади. Жорий йилда энг кўп маблағ ижтимоий соҳалар (5,9 трлн сўм), мудофаа органлари ва ёпиқ қисм (4,5 трлн сўм), муҳим объектларни қуриш (3,9 трлн сўм), йўл-транспорт инфратузилмасига (2,7 трлн сўм) йўналтирилади.

Кеча, 12:52

Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Бунёд кўчасидаги омборхонада ёнғин юзага келди. ФВВ ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Кеча, 12:38

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Жума куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

Кеча, 12:04

Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими бўлди

Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари сифатида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Жаҳонгир Иброҳимовнинг ўрнини эгаллади.

Кеча, 11:37

«Фарзандингиз сиз каби улғайишини истамасангиз, таълимни ўзгартиришга ёрдам беринг» — Республика таълим маркази директори

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов география фани юзасидан бўлаётган муҳокамаларга муносабат билдириб, ислоҳотларни нотўғри талқин қилмасликни, таълимдаги ўзгаришларни сезиш учун камида 5−6 йил кераклигини таъкидлади. «Фарзандингиз сиз каби улғайишини истамасангиз, бизга сиз ўқиган зерикарли ва фойдасиз таълимни ўзгартиришга ёрдам беринг. Ҳеч бўлмаса, халақит қилманг», — деди у.

Кеча, 11:17

Ойбек Турсунов «Капиталбанк» афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди

Президентнинг куёви, тадбиркор Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди. 2021 йилнинг ноябрь ойи бошида у ушбу банкдаги улушини 50 фоизга ошириб, афилланган шахслар рўйхатига кирганди.

Кеча, 11:00

Тошкент метрополитенида Humans`дан мобил алоқа ва йўл ҳақини контактсиз тўлаш имконияти пайдо бўлди

Энди метрода бўлганингизда қўнғироқ қилишингиз, интернетдан фойдаланишингиз ва йўл ҳақини банк картаси орқали тўлашингиз мумкин бўлди.

Кеча, 10:49

Театр режиссёри Жўра Маҳмудов вафот этди

Ўзбекистон санъат арбоби, театр режиссёри Жўра Маҳмудов 80 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида «Қирол Лир», «Она»,"Қиёмат қарз", «Оғриқ тишлар», «Қаердасан, жон болам» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.

Кеча, 10:23

Тошкентда машинага ўқ узилган ҳолат иштирокчиларига 15 суткадан қамоқ жазоси берилди

Суд қарори билан Тошкентда бир ҳайдовчи бошқа машинага ўқ узган ҳолатнинг ҳар икки иштирокчисига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Кеча, 10:10

Якшанба куни қарийб 1300 кишида коронавирус аниқланди

Якшанба куни 1296 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести ижобий натижани қайд этди. Бу кўрсаткич шанба куни қарийб — 1500 дан ошган эди. Икки бемор касаллик оқибатида вафот этди. Қолаверса, 172 кишида пневмония аниқланди.

Кеча, 00:10

Арманистон президенти истеъфога чиқди

Арманистон президенти Армен Саркисян истеъфога чиқди. Унинг таъкидлашича, бу қарор ҳиссий эмас, балки мантиқдан келиб чиқади. «Бизда парадоксал вазият мавжудки, президент ҳеч қандай ҳақиқий воситаларга эга бўлмаган ҳолда давлатчиликнинг кафолати бўлишга мажбур», — деди у.

23 январ 2022, 21:37 1

«Тарихимизда ишлатган жуда эски технологияларни ҳатто XXI асрда қўллашни бошламадик» — Беҳзод Ҳошимов зинасиз аэропорт ва трамвай ҳақида

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон технологияларда анча қолиб кетганлигини таъкидлаб, буни аэропорт терминали зинали қурилганлиги ва яқин ўтмишда трамвайлардан воз кечилганлиги билан тушунтириб берди. «Тошкент халқаро аэропортининг янги келиш зали ёки ички қатновлар учун қурилган янги аэропорт биноси яп-янги, лекин ёнидаги 50 метр нарироқда, 50 йил олдин барпо қилинган бинодаги технологияни ҳам ишлатмаган. Билиб туриб воз кечилгандек», — деб ёзади иқтисодчи.

22 январ 2022, 18:01

Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудуди ободонлаштирилади ва туристик марказ барпо этилади

Президентга Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги Зарқайнар кўчасини таъмирлаш лойиҳаси тақдимот қилинди. У ерда «Эски шаҳар руҳини сақлаб қолган ҳолда» туристик марказ ташкил этиш режалаштирилган.

22 январ 2022, 16:34

2026 йилгача Оролбўйи ҳудудларидаги 1 млн гектар ерга чўл ўсимликлари экилади

Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2022−2026 йилларда ушбу ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида жами 1 млн гектар ерга саксовул, қорабуроқ, қандим ва черкез ўсимликлари экилади. Яшил қопламалар учун 3900 тонна уруғ тайёрланади.

22 январ 2022, 16:20

Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги таҳрирда кўриб чиқишмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг номи «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс» деб ўзгартирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси фракциялари томонидан кўриб чиқилаётган кодекснинг янги таҳририда далиллар тақдим этиш, исбот қилиш, холислар, видеоконференция шаклидаги суд каби янги тартиблар киритилади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда нақд пулда жарима ундириш бекор қилинади.

22 январ 2022, 12:15

Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бабур Шаякубов Қуролли Кучлар Академияси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шавкатбек Мамажоновнинг ўрнини эгаллади.

22 январ 2022, 11:51

Талабалар 24 январгача бўлган авиақатновлар чипталарини қайта брон қилиши мумкин

Uzbekistan Airways хабар беришича, талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.

22 январ 2022, 11:15

Нима тайёрлаймиз: лаваш хамиридан таомлар

Ветчина ва пишлоқ солинган пишириқлар, товуқли рулет, лавашдан пицца, картошкали ва товуқли найчалар, — Zira.uz лаваш хамиридан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

22 январ 2022, 10:54

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1400 га яқинлашди

Ўзбекистонда жума куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1390 тага етди, кетма-кет тўртинчи кун антирекорд қайд этилмоқда. Қолаверса, ССВ пневмония ҳолати бўйича яна хабар бера бошлади — у бир кунда 289 кишида аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг