Архив

20 июн 2022, 11:39

«Ушбу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз» — Тимур Кападзе

Ўзбекистон олимпия жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмади ва жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушганини айтди. Кападзенинг сўзларига кўра, жамоа бу мағлубиятдан кейин янада кучаяди ва Осиё чемпиони бўлишдек мақсадига эришади.

20 июн 2022, 11:27

Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш зарурати нимадалигини тушунтирди

Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».

20 июн 2022, 11:07

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг 30 та қарор ва фармойиши бекор қилинди

Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.

20 июн 2022, 09:14

Андижондаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилди

Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговни вилоят прокурори ўз назоратига олди.

19 июн 2022, 21:24

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.

19 июн 2022, 20:35

Абдулазиз Камилов Кобулда Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. билан учрашди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.

19 июн 2022, 20:08

U23 Осиё кубоги финали. Ўзбекистонлик олимпиячилар Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпия жамоаси футбол бўйича U23 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

19 июн 2022, 19:13

Пойтахт ҳокимлиги аҳолини кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди

Якшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.

19 июн 2022, 12:47

«Инсонлар ҳаётини қутқаришда давом этяпман» — PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева

Малайзиянинг PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Ундан шифокорлик амалиётини нима учун тарк этгани, корпорацияда гендер тенглигига муносабат қандайлигини билиб олдик, шунингдек, ёшларга маслаҳатлар беришини сўрадик.

19 июн 2022, 11:36

Суд тўйда келинни урган куёвни жазоламади

Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.

19 июн 2022, 11:09

Миллий гвардия Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини олдидан мухлисларни огоҳлантирди

«Миллий» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони баҳсида жамоат тартибини бузган мухлислар учта модда билан жавогарликка тортилиши мумкин. Шунинг учун, ишқибозлардан «ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, техник ходимларга ҳурмат кўрсатиш зарурлиги» эслатиб ўтилди.

19 июн 2022, 10:43

Уч кундан буён давом этаётган чипта можароси якун топдими? Ўзи нима шовқин?

Ўзбекистон — Саудия Арабистони ёшлари ўртасидаги Осиё кубоги финалига қизиқиш мусобақа Ўзбекистонда ўтаётганини инобатга олганда анчагина юқори. Ташкилотчилик даражаси шунга мосми? Финал чипталари можароси ҳал бўлдими? Ўзи нима шовқин? «Газета.uz» воқеалар ривожини бир жойга тўплади.

19 июн 2022, 10:12

«Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар ярим кунга ёпилади

Якшанба куни футбол бўйича U23 Осиё кубоги финал учрашуви ўтказилиши муносабати билан соат 12:00 дан 00:00 га қадар Тошкентдаги «Миллий» стадиони атрофидаги кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади.

18 июн 2022, 19:49

«Тонировка текин бўлиши керак» — Комил Алламжонов

Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов автомобил ойналарни қорайтириш бепул бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #тонировка_жиноят_эмас хештеги остида видео жойлашни бошлашди.

18 июн 2022, 19:00

TBC Bank аёл дастурчилар учун TumarisHack онлайн танловини қўллаб-қувватлади

27−29 май кунлари аёл дастурчилар учун TumarisHack онлайн-ҳакатони бўлиб ўтди.

18 июн 2022, 14:16 1

Давлат бошқарувини ўзгартириш, президентга импичмент, бош вазирга ишончсизлик вотуми — Конституцияга таклифлар

Давлат бошқарувини ўзгартириш, президентга импичмент ҳамда бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилиш тартибини жорий этиш, бодикамераси йўқ ички ишлар ходимининг мақомини оддий фуқарога тенглаштириш, ўзбек тилини билишни мажбурий қилиш — Конституция бўйича айрим таклифлар «Газета.uz» материалида.

18 июн 2022, 14:09

Никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни ДХМлар орқали қабул қилиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни эксперимент тариқасида ДХМлар орқали қабул қилиш таклифини билдирмоқда. Қолаверса, бола туғилганда туғруқхона берадиган QR-кодли маълумотномани метрикага тенглаштириш кутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

18 июн 2022, 12:06

Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 10 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетлар Қудратбек Салимжонов, Нигора Сувонова, Диёрбек Эрматов ва Аброрбек Маъруфбеков ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади.

18 июн 2022, 11:13

Бола омбудсмани фарзандини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан уларни олиб қўйишни таклиф қилди

Бола омбудсмани Алия Юнусова Самарқанддаги шифохонада аёл ўз боласини калтаклаганини қоралаб, «ота-оналар» нинг фарзандига нисбатан шафқатсиз муомала қилишини — кечириб бўлмас хато деб айтди. Вакил фарзандларини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан болаларни олиб қўйишни таклиф қилди.

18 июн 2022, 10:48

Кунлик коронавирус ҳолатлари кўпайишда давом этмоқда

Жума куни Ўзбекистонда 90 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, шунинг 74 таси пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳафта бошидан бери ковидга чалинишлар сони кун сайин ортиб бормоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг