Архив

8 апрель 2022, 15:09

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади. Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари вакиллари ҳам шунга ўхшаш баёнотлар билан чиқишди. CNN Россия ташкилот аъзо-давлатларига резолюцияга овоз бериш «оқибатлари» ҳақида огоҳлантириб, нота жўнатганлигини таъкидлади.

8 апрель 2022, 14:45

Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Краматорск темир йўл вокзалига тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинишини кутаётган вақтда ракета ҳужуми уюштирилди. 30 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам яраланди. ДХР зарбани Украина хавфсизлик кучлари амалга оширганини айтмоқда.

8 апрель 2022, 14:09

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонга иккита мактаб қурилиши ва Бобур номидаги Ўш академик театри реконструкцияси учун миннатдорчилик билдирилди.

8 апрель 2022, 13:08

Ўзбекистон Афғонистонда кўкнори етиштиришга қўйилган тақиқни олқишлайди — Исматулла Иргашев

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади. Бу эса мамлакат халқаро террорчилар паноҳига айланмаслигига аниқ сигнал эканлиги таъкидланди.

8 апрель 2022, 12:01

Ўзбекистон қаерда жойлашган? — Украинада уруш бошланганидан сўнг Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчиларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши қандай ўзгарди

24 февраль куни Россиянинг Украина ҳудудида ҳарбий операция бошлаши ортидан Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчилари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш кескин ортиб кетди. Google`да 1000 рубль ўзбек сўмида қанча бўлиши, Москвадан Ўзбекистонгача бўлган билетлар, Ўзбекистонга кириш қоидалари ва бошқа сўровлар кескин ортган.

8 апрель 2022, 11:49

Дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади. Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши эвазига айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

8 апрель 2022, 11:46

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади

Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида гуманитар, педагогика ва муҳандислик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда 345 нафар афғонистонлик бепул таҳсил олиши мумкин бўлади. Европа Иттифоқи мазкур ташаббус учун 1 млн евро ажратди.

8 апрель 2022, 10:51

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишини чет элдан кўчириш истагида бўлган талабаларнинг имтиҳонларга тайёрланишга етарлича вақти бўлиши учун давлат ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балларини 4 ой олдин эълон қилди. Жорий йилда 100 минг талабанинг ўқишини чет элдан кўчириши кутилмоқда.

8 апрель 2022, 10:36

Пластик картага пенсия оладиганларга 1 фоиз қўшимча тўлов тўланади

1 майдан бошлаб пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига оладиганлар учун 1% қўшимча тўлов тўлаб берилади. Нақд пулда пенсия, нафақа ва моддий ёрдам пулларини етказиб бериш хизматлари учун эса «Халқ банки»га 1 фоиз хизмат ҳаққи тўлаб берилади. Бу маблағлар пенсия ва нафақа олувчилар ҳисобидан эмас, Пенсия жамғармаси ва бюджет пулларидан қопланади.

8 апрель 2022, 10:18

«Айрим ҳудудларда кўзбўямачилик давом этмоқда». Президент дарахт экиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури ижроси аҳволи қониқтирмаслигини айтиб, «айрим ҳудудларда ишлар номигагина ташкил этилаётгани, кўзбўямачилик давом этаётганидан» хабари борлигини маълум қилди. Таъкидланишича, экилмаган 5 млн туп кўчатни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари ҳам учраяпти. Қолаверса, теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экишга ҳам кўрсатма берилди.

8 апрель 2022, 09:57

«Фарҳод деҳқон бозори» директори ва ўринбосарига жиноят иши очилди

Тадбиркордан савдо нуқтаси учун ноқонуний пул талаб қилган «Фарҳод деҳқон бозори» директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди. Улар ушбу бозорга хизмат кўрсатувчи банк кассири орқали 3,4 млн сўм олмоқчи бўлган.

7 апрель 2022, 23:57

«Судочье-Акпетки»да қушларнинг баҳорги ҳисоби ўтказилди. Фото

Қорақалпоғистондаги Судочье кўлида яшовчи сув қушлари ва йиртқич қушлар баҳорги ўрганишлар чоғида экологлар камерасига муҳрланди. Экология давлат қўмитаси томонидан «Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасида яшовчи қушлар суратлари чоп этилди.

7 апрель 2022, 23:36

Фуқароларнинг яна 139 та ташаббусига 85,4 млрд сўм ажратилади

Президент қарори билан «Очиқ бюджет» порталида ташаббускор бюджет доирасидаги 139 та лойиҳани молиялаштириш учун қўшимча 85,4 млрд сўм йўналтирилди. Гап ҳар бири 2000 дан ортиқ овоз олган (жами 480 мингдан ортиқ овоз), лекин овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилмаган лойиҳалар ҳақида бормоқда.

7 апрель 2022, 23:23

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди

БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади. 58 давлат бетараф қолди, 24 делегация, жумладан Ўзбекистон қарши чиқди.

7 апрель 2022, 22:00

7 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг коинотдан кўриниши, Uzmetronom асосчиси устидан арз қилган Комил Алламжонов, саломатлиги туфайли ишдан бўшатилган энергетика вазири, Андижонда божхона пости бошлиғи ва икки ходими ҳибсга олингани, янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қиладиган Бош прокуратура ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

7 апрель 2022, 20:13

1 июлдан 38 турдаги давлат хизмати электрон имзо ўрнига мобил телефон орқали тасдиқланади

1 июлдан 38 турдаги давлат хизматини тасдиқлаш электрон имзо ўрнига мобил телефон ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар, қолаверса, коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади.

7 апрель 2022, 19:55 1

Пойтахт ҳокимияти очилганига 15 кун бўлган фирма билан 1 млрд сўмлик шартнома имзолади

Тошкент ҳокимияти маъмурияти ташкил этилганига 15 кун бўлган «Profi event» компаниясига Наврўз сайлини ўтказиш учун 1 миллиард сўмлик ишларни тендерсиз топширди. Унда компания 3 кун давомида «Янги Ўзбекистон» боғида бир қатор хизматларни кўрсатиши белгиланган. Келишувга мувофиқ, асосий конструкциялар қурилиши айнан шартнома имзоланган санада тугатилиши керак бўлган.

7 апрель 2022, 19:03

Космонавтлар майдони реконструкцияси: нима нотўғри қилинди?

Тошкентда Космонавтлар майдонини реконструкция қилиш ишлари деярли якунланиб қолди. Бу ердаги гранит плиталар алмаштирилди ва янги ўсимликлар экилди. Бироқ, санъат ва архитектура тарихчиси Борис Чухович «реконструкторлар муаллифларнинг асл бадиий ғояларига етарлича эътибор бермаган ва ёдгорликнинг яхлитлигини бузган», деб ҳисоблайди. У шу каби ишларни қилишдан аввал аҳоли ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

7 апрель 2022, 18:20

Бош прокуратура янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қилади

Президент жорий йилда вилоятларда жами 2300 км, пойтахтда 250 км цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилишини маълум қилди. Унга кўра, цемент ишлаб чиқариш ҳажми шу йили 18 млн тоннага етказилади. Бош прокуратура мазкур йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади. Импорт қилинадиган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилади.

7 апрель 2022, 17:55

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди

2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг